Илк ёшдаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси
Download 68.5 Kb.
|
Илк ёшдаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси
Илк ёшдаги болаларнинг ривожланиши ва тарбияси Режа:
1. Мактабгача тарбия даврини ёш босқичларга булиш ва уларнинг боланинг руҳий тараққиётидаги роли. 2. Илк ёшдаги боланинг хусусиятлари. 3. Илк ёшдаги болаларнинг жисмоний таърбияси, кун тартиби. 1. Инсон ҳаётида мактабгача ёш,мактаб ёши даври ҳамда ижтимоий етуклик-катта ёш даври булади. Бу даврлардан ҳар бири ичида қисқароқ ёш босқичлари булиб, улар инсон камол топишининг муайян, узига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Масалан, илк ёшдаги болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишининг вазифаси ва мазмуни, восита ва методлари бу ёшдаги болаларнинг нозиклиги, ёрдамга муҳтожлиги, мустақил ҳаётга мослащмаганлигини этиборга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Боғча ёшига келганда болаларда мустақиллик, ҳаётга мослащувчанлик анча усган булади, шунинг учун бу ёшдаги болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишларини амалга ошириш усуллари ҳам узгаради. Боғча ёшининг охирига келганда болаларнинг ривожланиш даражалари улар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишларини бирмунча мураккаблаштиришни тақозо этади. Таълим-тарбия ишининг вазифаси, мазмуни ва методини белгилаш кишининг ёш босқичларига асосланади. Йош даврлари кишининг ривожланишидаги зарур босқичлардир. Шахснинг ҳар бир ёш босқичига хос булган сенсор, ақлий, ҳиссий, иродавий томонлари булади, улар уртасидаги узаро таъсир ҳам узгаради, бундай узгариш умумий ривожланишига, хулқни бошқаришга таъсир курсатади. Аммо умр утиши билан кишининг руҳий тараққиёти ҳам ривожланиб бораверади дейиш нотуғри булур эди. Ҳар бир ёшда хам кишининг ривожланишида, айниқса болаликда таълим ва тарбия системаси, шахснинг фаоллиги ҳал этувчи ролни уйнайди. Илк ёшдаги болалар узининг тез жароҳатланиши, ночорлиги, касалга тез чалиниши, ёрдамга муҳтожлиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, бу ёшда ривожланиш энг тез суратлар билан боради. Боланинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, уларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, ҳаётини туғри ташкил этиш туғрисида ғамхурлик қилишни тақозо этади. Бола илк ёш даврида эмаклаш, сирпаниш, тортилиш, юриш ва шу каьби ҳаракатларни эгаллаб олади. Ҳар бир ҳаракат, малака, куникмаларни уз вақтида эгаллаб олищ боланинг узига хос хусусиятлари ва тарбия системасига боқлиқ. Масалан, яхши парвариш қилинган болалар шу ёшдаги ёмон парвариш қилинган болаларга нисбатан бирмунча эрта юра бошлайдилар. Бу ёшдаги болаларда ақлий тарбиянинг асоси булган сенсор тарбия, сезги, идрок,тасаввурларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. 3 ёшгача булган болаларнинг нутқини ривожлантириш шу даврга хос булган белгилардан биридир. Уч ёшга келган болалар она тилининг ҳамма томонларини эгаллаб оладилар ва бундан уз тенгдошлари ва катталар билан буладиган мулоқотда восита сифатида фойдаланадилар. Бу ёшда уйин фаолияти, тасвирий ва конструкторлик фаолияти,буюмлар билан буладиган ҳаракат фаолиятларининг асосий усуллари шакллана бошлайди. Бу ёшдаги болалар уз-узига хизмат қилиш буйича оддий малака ва куниамаларни эгаллаб оладилар, биргаликдаги уйинларда бир-бирлари билан муомала шаклларига, қабул қилинган умумий қоидага риоя қилинган булиб қоладилар. Мана шу ёшдаёқ таълим-тарбия беришда бола шахсининг муҳим томонларидан бири булган иродавий сифатларни ҳам секин-аста тарбиялаб бориш, умумий қоида ва нормаларга итоат қилишга ургатиш зарур. Болаларни илк ёшидан бошлаб ҳар томонлама туғри тарбиялаш учун уларнинг ёш ва узига хос хусусиятларини билиш зарур. Илк ёшдаги болаларни тарбиялаш системаси ёш авлодни тарбиялашнинг ажралмас қисмидир. Физиолог, психолог, педагог олимлар илк ёшдаги болаларнинг ижтимоий тарюиясига ката ҳисса қушадилар. Боғча ёшига келганда бола организмининг етилиши давом этади. 3-5 ёшгача булган болаларда олдинги ёшга қараганда усиш бир оз секинлашади, 5-8 ёшгача эса усиш яна тезлашади. Боланинг ёши усиб, оғирлиги ортиши билан бирга унинг организмидаги ҳамма туқималарда анатомик ва функционал узгаришлар жараёни давом этади. Боланинг тоғайлари суякка айлана боради, мускуллари купаяди. Аммо бола организмининг иш қобилияти анча паст булади, нерв туқималари ҳам тез чарчайди. 6-7 ёшга бориб бола юриш, югуриш, сакраш, чирмашиб чиқиш, нарса ирғитиш, конкида учиш каби малакаларни, ҳаракатларни эгаллаб олади. Боғча ёшидаги болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишида жисмоний тарбия марказий уринни эгаллайди. Боланинг имкониятини ҳисобга олган ҳолда оилада ва боғчада тарбиявий таъсирлар системаси белгиланади, кун тартиби, овқатланиш, гимнастик машқлар ва ҳаракатли уйинлар, чиниқтириш тадбирлари. Боғча ёшидаги болалар бош мия пустлоғининг функционал фаоллиги такомиллаша бошлайди. Бу ёшдаги болалар нерв системасининг ута сезгирлиги болалар таассуротларини ниҳоятда ёрқин, идрокларини уткир, узларини эса таъсирчан қилади. Шунинг учун бу ёшдаги болалар эгаллашлари лозим булган теварак-атроф туғрисидаги билимларни туғри танлаш керак. Боғча ёши даврида болаларга маълум мақсад билан туғри тарбия бериб борилса, уларнинг эшитиш, идрок этиш сезгилари, улардаги кургазмали, образли тафаккур, иродавий, ҳиссий ва сабаб жараёнлари ривожлана боради. Болаларнинг билимлари ортган сари улар куриб, эшитганлари устида мустақил хулосалар чиқаришга урганадилар, уларнинг таҳлил ва синтез қилиш қобилиятлари, қизиқувчанлик уз вақтида қуллаб-қувватланмаса, бола пассив булиб қолади. Боғча ёшидаги болалар хаёлининг уткирлиги, ёрқинлиги уларнинг ҳар хил фаолиятларида намоён булади, катталарнинг таълим-тарбия таъсири курсатиши натижасида боланинг фаолияти ихтиёрий бошқариладиган булиб боради, бу эса машғулотларда, меҳнатга боланинг диққатини керакли нарсаларга жалб қилиш имкониятини яратади. Боланинг шахс сифатида шаклланаётганлиги унинг фел-атворида намоён була бошлайди. Бунда онглиликнинг усиши муҳим аҳамиятга эга. Бола энди уз хоҳишини ижтимоий мақсадларга буйсундира оладиган, узи ва уртоқларининг хулқини баҳолайдиган булиб қолади. Уйиндаги вазиятда, машғулотлардаги таълим талабининг моҳиятини тушуна бошлайди. Нотуғри хулқи, ёмон иши учун катталар танбеҳидан ташқари узи ҳам уялади, туғри хулоса чиқаради. Болалар яхши ишларидан, ижтимоий фойдали ишларидан қаттиқ қувонадилар. Шундай қилиб, боғча ёши даврида инсон шахсига хос булган муайян хусусиятлар шакллана бошлайди. Боғча ёшида умумий ва шахсий қобилиятларининг ривожланиши учун ёш имкониятлари мавжуддир. Бундай имкониятлар болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишлари мазмунини секин-аста мураккаблаштириб бориш, уйин, суз, кургазмали, амалий методларнитуғри алмаштириб боришни тақозо этади. Кичик мактаб ёшида боланинг ҳаётида катта бурилиш юз беради. Чунки бола мактаб режими ва маромини узлаштириб олиши, мактабнинг жамоатчилик ҳаётига киришиши лозим булади. Бу даврда ақлий кучлар тез ривожланади, жисмоний. Ахлоқиаъ ва эстетик усиш давом этади. Бошланғич мактабдаги таълим ва тарбия жараёнида билишга ҳавас ортади. Бу ёшда санатнинг айрим турлари- расм чизиш, мусиқа, рақсларга, билимларнинг муайян соҳаларига –математика, тилларга мойиллик ва қобилиять яққолроқ намоён булади. Болалардаги бу қобилиятларни тарбиялаш уқитувчидан ҳар бир болага алоҳида ёндашишни, уни ривожлантириш учун самаралироқ таъсир этадиган методлардан фойдаланишни тақозо этади. Тарбиянинг вазифаси боладаги иқтидор ва қобилиятларни, қизиқишларни уз вақтида аниқлаб, уларнинг янада ривожланишига ёрдам беришдир. Таълим-тарбия бериш жараёнида ҳар бир боланинг узига хос хусусиятларини этиборга олгандагина тарбия мақсадларига эришиш мумкин. 2. Ҳаётининг дастлабки йилларида бола организмининг ривожланишида узгаришлар булади. У тез усиб улгаяди. Дастлабкиярим йилликда 600-700 гр огирлик қушилиб, буйи 2-3 см усади. Йилнинг охирида вазни 10-10,5 кг, буйи 74-75 см етади. 7-8 ойлигида сут тишлари чиқа бошлайди. Органларининг функцияси мураккаблашади. Бола ҳаётининг дастлабки 1 ойлигида тетик вақти 20-30 минут булади, йилнинг охирида 3,5 соатга егади. Усиб келаётган болани яхши тарбиялаш учун ҳаётининг дастлабки йили бир-биридан ажралмас бир неча этапга булинади. Илк ёшнинг енг аҳамиятли жараёни куриш ва ешитиш анализаторларининг ривожланиши булиб топилади. Аммо нарсага узоқ вақт қараб тура олмайди. Очиқ рангдаги уйинчокларни курсатишга булади. Туғри тарбиялаш натижасида бу этапнинг охирида белгили бир нарсага кузини каратиш, назарини солиш, сесга кулогини каратиш кунинмалари ривожланади. 2-3 ойликдан 5-6 ойликгача давр. Бу даврда боалларнинг куриш, еситиш ва сас реакциялари етилади, кули билан нарсаларни услаш, емаклашаг таёрланиш харакатлари пайдо булиб ривожланади. Психик тарафдан яний сас, нарсаларнинг ранларини, формасини ажратиш куникмалари етилади. 3 ойликдан уз онасини таниб, 6 ойлигидан таниш одамларни курганда кувонади, бошқа одамларни курса тескари караб хатто йиғлаб юбориши мумкин. Катта одамнинг сузини ажрата олади. Уйинчокларнинг ҳар хил рангда формада фойдаланиб унинг сенсор ривожланишига асос солишга булади. Куриш, эшитиш анализаторларининг янада ривожланиши нарсалар билан ҳаракат, катталар билан муносабат ясаш жараёни орқали амалга оширилади. Кукирак клеткаси билан бошининг ривожланиши давом этади. Шу даврда боланинг кузида ёш пайдо булади. Сабаби ёш ажратувчи безларнинг активлиги ортади.ь Бериладиган овқатлар кучайтирилади. 5 ойликнинг охирига келиб купчилик болалар оркасидан олдига караб айлана олади, бошини юкорига каратиб кутаради, куллари оркасида гимнастика ва массаж сабоқларини олиб боришни давом эттириш керак. Сас чиқариш фаоллиги ёки буғинларни айта олади. Аёк, кул ҳаракатлари ривожланади. Олдида турган уйинчокни олишга умтилади. 6 ойликка келиб тил чикишнинг олдин ола шароитлари шукллана бошлагандан уйинчокларни огзига солади. 5-6 ойликлан 9-10 ойликгача давр. Бу даврда эмаклаш куникмасини ривожлантириш оддий ҳаракатларга тақлид қилиш, предметлар билан дастлабки ҳаракатларининг пайдо булиши, ғуғулашнинг янада ривожланиши, товушлар ва сузларни талаффуз қилишда тақлид қобилиятларининг пайдо булиши, айрим уйинчоқ номларини тушуниш қобилиятининг пайдо булиши, айрим уйинчоқ номларини тушуниш оғзаки илтимослараг кура оддий ҳаракатлар ва уйинчоқлар билан ҳаракатларни бажариш. 9-10 ойликдан 1 ёшгача мустақил юра олиш, предметлар ва сюжетли ўйинчоқлар билан дастлабки ҳаракатларини янада ривожлантириш, янги сўзларга тақлид қилиш, дастлабки оддий ва осон сўзларни талаффуз қилиш, катталар нутқини тушунишни янада ривожлантириш. Катталар нутқидаги болага таниш булган айрим сузлар восиьтасида илк мулоқотнинг бошланиши. Болаларни ис ҳаракатларига ургатишда бир неча методлар булади 1. пассив ҳаракатлар методига тарбиячи болани кулидан ушлаб унинг билан бирга урганадиган ҳаракатларни пайдо килади. 2. Уз бетинча ҳаракатлар ясаш- у ҳаракатни бажаришга асосланган. 3. айтиши буйича ҳаракат ясаш. Бола тугилган вақтида шартсиз рефлекслар билан бига туғилади. Бу унинг ташқи муҳитга урганишига ёрдам беради. Илк ёшнинг биринчи даврида боланинг куриш ва эшитиш анализаторлари ривожланади. Бу даврнинг охирида бола бир нарсага караб туриш, сас кулок солиш қобилияти шаклланади. 1,5 ойлигидан бошлаб корин билан ётиш урганади. Илк ёшдаги даврда нерв системасининг ривожланиши , миянинг тез усиши, ҳар хил булимлар уртасида алоқалар урнатилиши, нервларнингь ривожланиши юз беради. Боланинг туғри ривожланишида оила муҳити ота-онанинг тарбиявий таъсири катта рол уйнайди. Илк ёшдаги боланинг гигиеник назоратига куп вақт кетади. Боланинг соғлигини, саломатлигини мустахкамлаш учун тоза ҳавода аолиб юриш керак. 3. Ҳар бир ёш даврдаги болаларнинг жисмоний тарбиясида аниқ анатомик, физиологик, психик аҳволларни ҳисобга олиш керак. Бир ёшгача болаларнинг тарбияси учун куйидаги вазифалар биринши даражали аҳамиятга эга. 1. Организмнинг мустаҳкамлаш барча мускулларни ривожлантириш 2. Тоза кийинишнинг енг оддий кунликмаларин тарбиялаш. 3. Статик ва локомотор ҳаракатларнинг тарбияланиши 4. буғинлар билан ҳаракатларда кулларининг мускулларини ривожлантириш. 1,5-2 ойлигида куллар, ояқлар, корин, елкасига массаж килинади. 3-6 ойгача бола билан уткизиладиган машғулотларга катиқ силаш, кул оёкларини чузиш, оркасига аста-аста уриш, қулларидан ушлаб болани утиргизиш тургизиш ва бошқа машғулотлар киради. Бола ҳаётининг дасьлабки йилларида 1,5-2 ойликдан бошлаб укалаш ва гимнастика якка тартибда олиб борилади. Болаларнинг ривожланишига мос турда машғулотлар мазмуни узгариб боради. 6 ойдан 9ойгача уқалашнинг ҳамма турлари қулланилади. Йотган ҳолда актив машғулотлар уткизилади. Машғулотларнинг бир тури суз асосида қурилиши мумкин. 9-12 ойликдан танани тик услаш, танани букиш, утириш, бир нарсанинг устидан уткизиш, юнгизиш машғулотлари уткизилади. Боланинг юришини узлаштириш натижасида ҳаракат активлиги ортади. Ҳар хил ҳаракатларни эгаллаб бошлайди. Шунинг учун боланинг саломатлигин мустаҳкамлашда, уз вақтида жисмоний тарбия этибор бериш керак. Илк ёшдаги кун тартиби- боланинг туғри ривожланиши ва тарбияси учун асос булади. Боланинг роивожланишига караб кун тартибида узгариб боради. Бир ёш режими бошкаси билан аста секин болани ҳар томонлама ургангандан кейин алмаштирилади. Янги режимнинг уз вақтида белгиланиши бир канча курсатгичларни, уқлаш, ерта туриш ва ҳ.қ. белгиларининг пайдо булишини ҳисобга олиш керак. Барча режим жараёнлари бир вақтда бир хил тартибда уткизилади. Бир режимнан иккинчисига утганда олдин ола хабарландириш, курсатма бериш керак, булмаса болада янги режимга кескин тасирланиш пайдо булиши мумкин. Таянч сузлар. Йош давр, фаолият, тарбия, ривожланиш, болалар, шахс, уйин, машғулотлар, жисмоний тарбия, илк ёш, хусусият, кун тартиби, анализаторлар. Фойдаланилган адабиётлар: Download 68.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling