Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

2- 
гуруҳ. 
Ўсимликлар дунёси. 
Болаларни янги хона 
ўсимликлари билан таништириш. Уларнинг 
хусусиятлари: шакли, ҳажми, пояси, барглар, гулининг рангини ажратиш ва 
характерлашга 
ўргатиш. 
Ўсимликларнинг 
ёруғлик, 
иссиқлик, 
нам, 
озиқлантирувчи тупроққа эҳтиёжлари ҳақидаги тасаввурни шакллантириш. 
Болаларни ёруғликни севувчи ва салқинга чидамли, сувни севувчи ва 
сувсизликка бардош берувчи ўсимликларнинг ташқи тузилишига қараб
фарқлашга ўргатиш. 
Сабзавотларнинг (8-9 хили), мева (5 хили)ларнинг ва цитрус ўсимлик (3-4 
хили)ларнинг шакли, ранги, ҳажми, таъми, озиқ-овқат сифатида қўлланилиши, 


110 
белгиларга қараб қиёслаш ва характерлай олиш кўникмасини шакллантириш, 
умумлаштирилган (сабзавотлар, мевалар, гуллар) 
сўзларни қўллашга ўргатиш. 
Болаларда табиатдаги гўзалликдан завқ 
олишни тарбиялашни давом эттириш. Улар 
онгига табиатга зарар етказмаслик, экологияни 
зарарламаслик 
(теварак-атрофни 
ифлос 
қилмаслик, ўт-ўланларни босмаслик, дарахт 
шохларини синдирмаслик, ҳайвон ва қушларга 
озор бермаслик, уяларини бўзмаслик, гулларни 
юлмаслик, бунинг оқибатида гуллар, капалаклар 
йўқ бўлиб кетиши, чумолиларнинг инини 
бўзмаслик ва ҳ.к.)ни болалар онгига сингдириш.
Болаларнинг ҳовлидаги барча ўсимликлар 
ва 
хонаки(қишда 
вақтинча 
ўтказилган) 
ўсимликларнинг ёруғликка, иссиқликка, сувга, (озуқа) тупроққа бўлган 
эҳтиёжлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш. Ўсимликларнинг ўсиш ва 
ўсмаслиги шарт-шароитларининг мавжудлиги ва уларнинг турлича талабларга 
боғлиқлигини белгилашга ўргатиш. 
Ўсимликларнинг ўсиши учун ҳаво, сув, қуёш, озуқали тупроқ зарурлигини 
амалий ишлар орқали таништириш. 
Болаларнинг ўсимликларни турли йўл билан кўпайтириш ҳақидаги 
билимларини кенгайтириш. Ўсимликлар қаламчасидан, пиёзидан, бутасини 
ажратиб экишдан униши мумкинлигини хонаки ўсимликлар мисолида 
кўрсатиш. Ўсимликнинг ўсиши учун ёруғлик, сув, иссиқлик, озуқали тупроқ 
зарур эканлиги тўғрисидаги билимларини тажриба, амалий машғулотлар 
орқали такомиллаштириш.Баҳор гуллари ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш, 
болаларни уларнинг ранги, шакли, гуллари, япроқларининг ҳажми, белгиларига 
қараб қиёслаш асосида характерлашга ўргатиш.


111 
Эрта гуллайдиган бутасимон ўсимликлар ва дарахтлар билан 
таништиришни давом эттириш. Баъзи 
дарахтлар (ўрик, бодом) аввал гуллаб, 
сўнг барг чиқариши, баъзилари эса 
барг 
чиқариб(олма, 
беҳи) 
сўнг 
гуллашини тушунтириш. 
Болалар 
билан 
биргаликда 
мактабгача 
таълим 
муассасаси 
ҳовлисида дарахт ва гул кўчатларини экиш, тагини юмшатиш ва суғоришга 
ўргатиш. Қуриган шох-шаббаларни қирқиш, кўмилган гул, ток ва анор 
кўчатларини очиш ва уларни парвариш қилиш кўникмасини ҳосил қилиш. 
Боғ, полиз ва гулхонада сабзавот ва гул экинлари етиштириш ҳақидаги 
болалар тасаввурларини бойитиш. Ўсимликларнинг айрим турлари мисолида 
болалар уларнинг уруғдан кўкариб, то уруғ бергунигача бўлган ўсиш ва 
ривожланиш даврининг изчиллигини, униб чиқиши учун зарур бўлган шарт-
шароитларни, уларни парваришлаш усулларини болалар онгига сингдириш
амалда кузатиш ишларини олиб бориш.
Ёввойи ўсимликлар уруғини тўкиб кўпайиши ва маданий ўсимликларни 
инсон томонидан етиштирилиши, маданий ва ёввойи ўсимликларнинг инсон 
ҳаётидаги аҳамияти, барча ўсимликларни эҳтиёт қилиш ва уларни қўриқлаш 
асосида 
маданий 
ва 
ёввойи 
ўсимликлар 
ҳақида 
умумий 
тасаввурни 
шакллантириш. 
Ўсимликлар 
қандай 
белгилари 
асосида (хонаки, дала, полиз 
экинлари)маданий 
ўсимликлар 
(ўрмон, ўтлоқ экинларини), ёввойи ўсимликларга бўлиниши тўғрисидаги 
тушунчаларини шакллантириш, гуруҳдаги гуллар номини билиш. 


112 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling