Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Атроф-олам билан таништириш машғулотларида болаларнинг қандай 
билим ва кўникмалари шакллантирилади? 
2. Болаларни атроф-олам билан таништиришнинг қандай шаклларини 
биласиз?
3. Атроф-олам билан таништириш машғулотлари тузилмаси ҳақида 
маълумот беринг. 
2-амалий машғулот: “Табиат билан таништириш машғулотларини 
ўтказиш методикаси” (2 соат).
 
Ишнинг мақсади: Тингловчиларга табиат билан таништириш методлари, 
унинг турлари ҳақида тушунча бериш, уларнинг табиат билан таништириш 
машғулотларида ўз ўрнида интерфаол методларни қўллаш ва амалиётга жорий 
этиш кўникма ва малакаларини ошириш.
Кутиладиган натижа: Тингловчилар машғулотни бугунги кун талаби 
даражасида ўтказишни, табиат машғулотларида ўз ўрнида интерфаол 
методларни қўллашни ўрганиб оладилар ва амалиётга жорий қиладилар.
Жиҳоз: Картон, рангли қоғоз, плакат, елим, скотч, тарқатма материаллар. 
Дарсда қўлланиладиган методлар:  “Кичик маъруза” , “Кластер” методи. 
Дарснинг бориши:
«Кластер” методи.
Вазифа. Табиат билан таништириш машғулотларида қайси методлардан 
фойдаланасиз?
Тингловчилар жавоби доскада ёзиб борилади.
Гуруҳларда ишлаш. 
Жонли ва жонсиз табиат тўғрисида тасаввурга эга бўлиш. 


109 
1-гуруҳ. Жонсиз табиат. Болаларда жонсиз 
табиат ҳодисалари ҳақидаги тасаввурларини 
шакллантириш.
Ҳаво, магнитнинг хусусиятлари билан 
таништириш. Болалар учун тушунарли воситалар 
ёрдамида ҳаво ҳамма жойда: сувда, ғиштда, ерда 
ва шу кабиларда мавжудлигини тажрибалар 
орқали кўрсатиш. Ҳавонинг қайишқоқ бўлиши, маълум ҳажмни эгаллаши 
(совун кўпикларини пуфлаш, шарларни пуфлаш) мумкинлигини кўрсатиш. 
Ҳаво ҳаракатланади (шамол) ва у ҳаракат қилиб, предметларни жойдан-жойга 
кўчириши ва шунингдек, ҳаракатга қаршилик кўрсатиши мумкин (парашют). 
Болаларни магнитнинг хусусиятлари билан таништириш. Магнит ўзига 
металл буюмларни тортиши, магнитнинг хусусиятлари тўсиқлар орқали ҳам 
намоён бўлиши(магнитга предметлар сув, қоғоз, 
пластмасса, ёғоч, картон орқали ҳам тортилиши). 
Магнит ўзига тортиши 
ва ўзидан итариши 
билан таништириш. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling