96
бошлайди, ўзида ички кечинмаларни сеза бошлайди. Уларга муносабат
билдиради.
Методика – бу тарбиячи меҳнатининг профессионал технологияси бўлиб,
тарбиячи уни эгаллаган бўлиши ва болаларга раҳбарлик қилиш
усулларини
тўхтовсиз такомиллаштириб бориши керак.
Мактабгача ёшда болалар ўйин фаолиятини ўзлаштира бориб ижтимоий
қадрли ва ижтимоий баҳоланувчи фаолиятга тайёрлана бошлайдилар.
Мактабгача таълим тизимида қўлланиладиган педагогик ўйинларнинг қуйидаги
турлари мавжуд:
1. Болалар кайфиятини кўтарувчи.
2. Ҳамкорликка чорловчи.
3. Болаларни ўзлигини намоён этишга чорловчи.
4. Болаларда ўзига ишонч ҳиссини
шакллантирувчи, жисмоний ва
интеллектуал муаммоларни йўқотишга қаратилган.
5. Мактабгача болалар хатти-ҳаракатидаги
чекланишларни тавсифловчи
(диагносика).
6. Болалар шахси сруктурасига ижобий коррекциялар берувчи.
7. Миллатлараро бағрикенгликни шакллантирувчи.
8. Болаларда ижтимоий, жамоавий муносабатларни
шакллантирувчи
ўйинлар.
Педагогик ўйинларни қуйидагича таснифлаш мумкин.
Фаолият турларига қараб: ижтимоий интеллектуал, меҳнат, ижтимоий ва
психологик ўйинлар.
Педагогикжараёнларнингхарактерига
қараб:
таълим-тарбиявий,
ривожлантирувчи, маҳсулотли, ижодий, психотехник ўйинлар.
Ўйинлар методларига қараб: предметли, сюжетли,
бадиий ролли,
ҳодисаларни тасаввур этувчи ва драммалаштирувчи ўйинлар.
Предметлар асосидаги ўйинлар: математик,
экологик, мусиқали,
техникавий,
жисмоний
тарбияловчи,
иқтисодий
тежамкорлик
ва
ишбилармонлик, тадбиркорликни ривожлантирувчи ўйинлар.