Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

 
Амалий топшириқлар 
Тингловчилар 4 та гуруҳга бўлинадилар. Гуруҳларга ном берилади: 
“Ватан”, “Рамзлар”, “Дўстлик”, “Тинчлик”. 
1.“Ватан” гуруҳи “Атроф-олам билан таништириш” мавзусини, “Рамзлар” 
гуруҳи “Рамзлар” ҳақидаги мавзуни, “Дўстлик” гуруҳи “Буюк сиймолар” 


106 
мавзусини, “Тинчлик” гуруҳи “Биродарлик” мавзуларида амалий топшириқни 
бажарадилар. Ҳар қайси гуруҳ ўз ишини тақдимотини ўтказади.
2. Ўқув хонасининг 4 та жойига “Кичик” гуруҳ, “Ўрта” гуруҳ, “Катта” 
гуруҳ, “Мактабга тайёрлов” гуруҳи деб ёзилган карточкалар илиб қўйилади. 
Қутичада 4 та гуруҳга тегишли мавзулар ёзилган карточкалар аралашган ҳолда 
қўйилади. Тингловчилар мавзуларга доир карточкаларни танлайдилар ва 
тегишли гуруҳ остига жойлаштирадилар. Бажарилган топшириқлар таҳлил 
қилинади.
3. Тингловчилар дарсда ўрганган 4 та фикрни карточкага ёзадилар ҳамда 
ўқиб берадилар.
Мужассам машғулот намунаси 
(катта гуруҳ тарбияланувчилари учун) 
“Она Ватан” ҳақида суҳбат. 
Машғулотнинг мақсади: 
Болаларда ўз она Ватанига меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик руҳида 
тарбиялаш. Ўзбекистоннинг мустақиллиги, рамзлари, пахтаси, ипаги ҳақида 
олган билимларини кенгайтириш; пахтакорларнинг машаққатли меҳнати 
ҳақида тушунча бериш. Нақш элементларини бадиий дид билан чизишга 
ўргатиш.
Машғулотга тайёргарлик: 
1.Пўлат 
Мўминнинг 
«Мустақиллик», 
«Ўзбекистон», 
«Пахта» 
шеърларини қайтариш. 
2. Ўзбекистон ҳақида мақол ва қўшиқлар айтиш. 
Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: болалар сонига етарли 
қоғозлар, мўйқалам, сув, салфетка, елим, қайчилар тайёрлаш. 
Машғулотнинг бориши: 
Тарбиячи машғулотни мақол айтиш билан бошлайди: “Булбул чаманни 
севар, Одам – Ватанни”, “Она юртинг омон бўлса, ранги рўйинг сомон 
бўлмас”. 


107 
Тарбиячи: мен ҳозир сизларга Ўзбекистон Республикаси ҳақида сўзлаб 
бераман (болаларга Ўзбекистон ва унинг пойтахти “Тошкент” шаҳри ҳақида 
сўзлаб беради).
Сўнгра болаларда Ўзбекистон, мустақиллик ҳақидаги тушунчаларни 
мустаҳкамлаш учун қуйидаги саволларни беради: 
1. Биз ҳар йили қандай байрамларни нишонлаймиз? 
2. “Мустақиллик” байрами ҳақида нималарни биласиз? 
3.Ўзбекистон пойтахти қандай номланади? 
4. Ўзбекистон байроғи қандай ранглардан иборат? 
5.Қайси меҳмонхоналарни биласиз? 
Болаларнинг жавоблари. 
Тарбиячи: Болалар ҳозир ўзингиз истаган расмларни чизасиз, бўяйсиз. 
Болаларни машғулот давомида рағбатлантириб борилади. 
Тарбиячи Э.Воҳидовнинг «Ўлка» номли шеърини ўқиб беради. 
Боғларингни сайр этганимда, 
Сен бор эдинг қалбда, Ватаним. 
Боғ ҳуснига шеър битганимда,
Уни дастлаб сенга атадим. 
Минглаб тилда мадҳингни сўзлар 
Бунда ўсган ҳар битта дарахт. 
Нур эмади миллионлаб кўзлар, 
Кўкдан сенинг ҳуснингга қараб. 
Жилмаяди ўзида йўқ шод,
Янги ой ҳам кетмай қошингдан. 
Этак-этак олиб коинот 
Юлдузларин сочар бошингдан.
Тарбиячи ифодали ўқиб берилган шеърнинг мазмунини болаларга 
тунтиради.


108 
Тарбиячи: мана бу сизлар чизган расмлар. Расмлар жуда чиройли ва 
турли тумандир. Раҳмат, болажонларим энди “Мустақиллик” ҳақида қўшиқ 
эшитамиз.

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling