Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Машғулот мазмуни:
 
Режа 
1. Бадиий асар устида ишлаш босқичлари. 
2. Бадиий асарни ўқишга тайёргарлик. 
3. Бадиий асар матни устида ишлаш. 
 
Таянч тушунчалар: дарс, дарс тури, мақсад, босқич, бадиий асар, 
сюжет, янги материални ўрганиш дарси, билимни мустаҳкамлаш дарси, 
умумлаштирувчи-такрорлаш 
дарси, 
билимларнинг 
қанчалик 
ўзлаштирилганини ҳисобга олиш (текширув) дарси. 
Бадиий асар устида ишлаш ва унинг асосий босқичларини белгилашда 
ўқитувчи бадиий асарнинг санъат асари сифатида ўзига хос хусусиятлари 
ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини назарда тутади.
Бадиий асарда барча қисмлар (ғоявий асос, композиция, сюжет, 
тасвирий воситалар) ўзаро боғлиқ бўлади. Сюжет ривожи асосида асар 
қаҳрамонларининг янги-янги қирралари очила боради. Бу хусусиятлар асар 
устида ишлашда уни яхлит ўқиш ва идрок этишни талаб этади.
Ўқувчиларни бадиий асар устида ишлашга ўргатиш уларда адабий-
эстетик таҳлил малакасини шакллантириш ва ўстириш орқали таълим-
тарбия беришни назарда тутади. Асар матнини таҳлил қилиш муаллиф 
фикрини, ҳиссиёти ва хулосаларини тушунишга ёрдам беради, асарда 


114 
ифода этилган воқеаларга муносабат уйғотади. Асар таҳлили ўқитувчидан 
ўқувчилар фаолиятини маълум мақсадга йўналтиришни тақозо қилади. 
«Мактабда бадиий асарни таҳлил қилишдан асосий мақсад асарда 
ифодаланган ҳаётий воқеани ёритиш орқали ўқувчиларни бадиий адабиёт 
оламига олиб кириш, тасвирланаётган воқеаларга нисбатан муаллифнинг 
муносабати ва ниятларини пайқаб олишга имконият яратишдан 
иборатдир. Ўқувчиларнинг ёзувчи олдинга сурган ғоя, муаммоларни тўлиқ 
тушунишларига эришмай туриб, адабиётнинг ёшларни тарбиялашдаги 
вазифасини амалга ошириб бўлмайди»
2

Ўқувчи асарнинг мазмуни билан уни мутолаа қилиш пайтида 
танишса, таҳлил қилишда унинг поэтик воситаларига мурожаат қилади. 
Мутолаа ҳиссиётни бойитиб, ақлни пешласа, таҳлил асар замиридаги 
маънони чуқур ўрганишга ёрдам беради. 
Ўқитувчи бадиий асар устида ишлашда қуйидаги масалаларни ҳал 
қилиши лозим: 
1. Асар устида ишлашнинг мақсад ва мазмунини аниқлаб олиши. 
2. Асарни таҳлил қилиш учун дарс босқичларини белгилаб олиши. 
3. Ҳар бир асар таҳлили учун топшириқлар тизимини ишлаб чиқиши. 
4. Асарни қандай методлар асосида ўрганишни аниқлаши. 
5. Ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма ва малакалар доирасини 
белгилаб олиши. 
Бошланғич синфларда бадиий асар устида ишлаш уч асосий босқичга 
бўлинади: 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling