Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

4-вазифа. Қофиядош қаторларни қалам билан бирлаштиринг. 
(Тойчамдек-байрамдек, шошасан-тошасан, келишим-елишим, тоғлардан-
боғлардан,)
4-топшириқ. Бадиий матннинг алоҳида хусусиятларини билиш
тилнинг тасвирий воситаларини англаш. 
Ёзнинг иссиқ кунлари, қуёш тикка кўтарилган. Бепоён, кўм-кўк дала 
кўксида ёнаётган қуёш шуъласи лахча чўғ бўлиб, ғўзалар устида товланиб 
кўринади. Мурод билан иккимиз майда-чуйдани кўтариб, катта йўлнинг 
шимол томонидаги ёлғизоёқ йўлдан жўнадик. 
Эрталабки ширчойни бобом билан бирга ичдик. Ўртоғимни ҳовли 
орқасидаги боққа олиб чиқдим. Бир тарафи гулзор, иккинчи томони турли 
мева дарахтлари билан тўлган сўлим боғдан сира чиқиб кетгимиз келмас 
эди. Оқ олма, кўксултон роса пишган экан, еб турган эдик, бирдан 
аллақандай ҳайвоннинг қичқиргани эшитилди. Мурод таажжубланиб 
атрофига қаради. Шу чоғ бобомнинг бўрсиғи эсимга тушди: 
– Ниманинг овози? – деди ўртоғим. 
– Бобомнинг бўрсиғи-ку! 
– Ростданми? Қаерда – деди ҳайрон бўлиб Мурод. 
– Юр, кўрсатаман, – дедим-да, дўстимни бошлаб, боғ этагидаги 
қафасда турган бўрсиқ олдига олиб бордим. Қафасда турган бўрсиқни ҳар 
тарафга сакратиб, ўйнатиб маза қилдик. Шу чоғ тоғам чақириб қолди. 
(Ғайратий)
1-вазифа. Асардан парчани секин, ярим овозда ўқиб чиқинг.Ҳикояда 
қаҳрамонни ҳайратга солган қандай ҳодиса юз берди?
а) ғаройиб қуш учиб келди; 
*б) аллақандай ҳайвоннинг қичқиргани эшитилди; 
в) қиш келди ва табиат ўзгача тусга кирди; 
2-вазифа. Матндан табиат тасвирини ёрқин тасаввур этишга ёрдам 
берувчи сифатларни аниқланг? (Бепоён, кўм-кўк , сўлим 


107 
3-вазифа. Матндан ўхшатиш ва жонлантиришлар қўлланган гапларни 
топинг.( Бепоён, кўм-кўк дала кўксида ёнаётган қуёш шуъласи лахча чўғ 
бўлиб, ғўзалар устида товланиб кўринади.) 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling