Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


PIRLS-2001 ўтказилган биринчи тадқиқотда Россия давлати 35  мамлакатлар ичида 16-ўринни эгаллаган. 2017 йилнинг охирида PIRLS


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

PIRLS-2001 ўтказилган биринчи тадқиқотда Россия давлати 35 
мамлакатлар ичида 16-ўринни эгаллаган. 2017 йилнинг охирида PIRLS-
2016 йилнинг охирги тадқиқотлар натижаси эълон қилинди. Унда Россия 
давлати биринчи ўринни эгаллади.
Матнни ўқиш ва уни тушуниш даражасини аниқлаш бўйича 
топшириқлардан намуналар 
4-синф 
1-топшириқ. Ўқиш техникасини текшириш. 
Бир бор экан, бир йўқ экан, бир қизча яшар экан. Қизча бир куни 
ўрмонга маймунжон олиб келиш учун борибди. У ерда бир кампирни 
учратиб қолибди ва унга салом берибди.
– Ваалайкум ассалом, – дебди кампир қизчага. – Менга 
маймунжонингдан берсанг-чи! 
– Марҳамат, – дебди қизча. Кампир маймунжонни еб бўлиб: 
– Сен менга маймунжон бердинг, мен сенга бирон нарса совға 
қиламан. Мана сенга хурмача, сен фaқат шуни айтишинг керак: Бир, икки, 
уч, хурмачада шавла пиш. Шунда у ширин, мазали шавла пишира 
бошлайди. Шундан сўнг айтасанки: Бир, икки, уч, пиширишдан кеч. 
Шундан сўнг хурмача шавла пиширишдан тўхтайди. 
– Раҳмат, буви, – дебди қизча ва хурмачани олиб, уйига – онасининг 
олдига кетибди. 
Онаси бу хурмачани кўриб жуда суюнибди. Бир куни қиз уйдан 
қаёққадир кетибди. Онаси бўлса хурмачани олдига қўйиб: Бир, икки, уч, 
хурмачада шавла пиш, – дебди. Хурмача шавла пишира бошлабди. Кўп 
шавла пиширибди. Онаси тўйиб-тўйиб, ебди. Аммо у хурмачани шавла 
пиширишдан тўхтатадиган сеҳрли сўзни унутиб қўйибди. Хурмача эса 
шавлани ҳадеб пишираверибди. Уй ҳам шавлага тўлибди, уйнинг томи


105 
ҳовли, ҳатто кўчалар ҳам шавлага тўлиб кетибди, у ҳамон тўхтамай шавла 
пишираверибди. Онаси жуда ҳам қўрқиб кетиб, қизчаси ҳузурига югуриб 
кетибди. Лекин йўлда иссиқ шавла дарё бўлиб оққани учун ўтиш жуда 
қийин экан. Яхшиям қизчаси узоқда эмас экан. Қизча кўчадаги воқеадан 
хабардор бўлиб, дарров уйга югурубди. Жуда қийинчилик билан келиб
эшикни очибди ва : Бир, икки, уч, Пиширишдан кеч, – деб қичқирибди. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling