Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

1-топшириқ. 1-вазифа. Эртак матнини секин, ярим овозда ўқиб 
чиқинг. Ўқитувчининг ишораси билан ўқиётган жойингизни белгилаб 
қўйинг. 
2-топшириқ. 1-вазифа. Матннинг бу қисмида сеҳрли халқ эртагининг 
қандай хусусиятларини учратиш мумкин:
а) сеҳргарлик ишлари 
*б) сеҳрли буюмнинг мавжудлиги 
в) сеҳргарнинг ҳаракатлари 
2-вазифа. Матндан сизнинг олдинги жавобларингизни тасдиқловчи 
гапларни белгилаб чиқинг. (– Сен менга маймунжон бердинг, мен сенга 
бирон нарса совға қиламан. Мана сенга хурмача, сен фaқат шуни 
айтишинг керак: Бир, икки, уч, хурмачада шавла пиш.) 
3-вазифа. Бошқа эртакларда ҳам қаҳрамони сеҳрли буюмга эга бўлган 
шунга ўхшаш воқеалар учрайдими? Қайси эртакларда? Жавобингизни 
ёзинг. («Ур тўқмоқ!», «Уч оғайни ботирлар» эртаклари) 
3-топшириқ. Шеър таҳлили: ўқилганни тушуниш, тасвирий 
воситаларни англаш, оҳанг танлай олиш, қофияни аниқлаш. 
Сув билан суҳбат 
– Ҳой, сен, жийрон тойчамдек – Яхши бола, тойчангдек 
Ўйнаб-ўйнаб оққан сув Ўйнаб-кишнаб келишим,,
Далаларга байрамдек Қир, адирлар оралаб 
Гулдан безак таққан сув. Шамол каби елишим. 
Қулоқ солгин сўзимга, Кўрасанми, бу ўша 
Нега бунча шошасан? Оппоқ қорли тоғлардан, 
Қаердан бу келишинг, Шошиб, оқиб, келаман 
Қирғоқлардан тошасан? Далалардан, боғлардан. 
Зафар Диёр 
1-вазифа. Шеърни паст овозда ўқинг. Шеърни қандай оҳангда ўқиган 
маъқул деб ўйлайсиз?. 
а) секин, ўйчан; 
б) ғамгин ва қайғули; 


106 
в) қувноқ, тантанали оҳангда;
*г) хотиржам, майин; 
2-вазифа. Шеърдаги қайси мисраларда сувнинг кайфияти 
ифодаланган? Тўлқинли чизиқлар билан белгиланг. 
3-вазифа. Шеърда шоир сувни нималарга ўхшатган? Мана шу 
мисраларни аниқланг. (– Ҳой, сен, жийрон тойчамдек;, Шамол каби 
елишим.) 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling