Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 
2-вазият 
 
Синонимлар маъносига кўра икки хил бўлади.
1.Тўлиқ синонимлар.
2. Маъновий синонимлар.
Маъновий синонимлар ўз маъносига кўра лексик, морфологик
грамматик, фразеологик, синтактик турларга бўлинади. 
Синонимлар маъно фарқлари билан нутқнинг таъсирчанлигини 
оширади, 
нутқни 
тушунарли 
қилади, 
ҳиссий-таъсирий 
бўёқни 
таъминлайди. 
Машқ турлари: 
1. Берилган синонимик қаторнга гуруҳлаш. Ватан, мақсад, китоб, 
диёр, ният, мамлакат, мурод. 
2. Берилган сўзга синоним танлаш: осмон, кўк, само, фалак.
3. Туширилган синоним сўзларни ўз ўрнига қўйиб матнни кўчириш. 
Синонимлар рўйхати машқ остида берилади. 
4. Синонимлардан мосини қўйиб мосини кўчириш. Синонимлар қавс 
ичида берилади. 
5. Синоним ва уларга мос сўз биркмаси ҳосил қилиш учун сўзлаб 
берилади, сўз бирикмаси тузилади. 
Ибора ва тасвирий ифодалар билан ишлаш 
3-вазият 
Ибора ва тасвирий иборалар ҳам лексик бирликдир. Ибора, тасвирий 
ифода, мақол, маталлар нутқимиз кўркидир. Кўнгли оқ, қўли очиқ, тепаси 
тикка бўлди, туянинг думи эрга текқанда, қизил қор ёққанда каби ибора ва 
ибора маталлар билан 3-4 синф ўқувчилари таништирилиши мумкин. 
Ўқувчилар 
фикрлашини, тафаккурини ривожлантиришда 1-2 
синфлар учун мантиқий машқлар қўл келади.
Мантиқий машқлар болаларнинг предмет ва атроф-муҳит ҳақидаги 
билимларини тартибга келтиради ва уларга тўғри фикрлаш усулларни 
ўргатади. 
Предмет номлари ва белги билдирадиган сўларни гуруҳларга 
ажратиш. Идишлар номини, иш қуроллари, ўқув қуролларига берилган 
сўзларни гуруҳлаш ўқувчиларнинг ақлий фаолиятларини ривожлантиради.
Ўқувчи қанча сўз бойлигига эга бўлса, унинг оғзаки ва ёзма нутқи 
равон бўлади, мантиқий фикрлаши ривожланади.


126 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling