Низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Download 90.47 Kb.
bet1/4
Sana09.01.2023
Hajmi90.47 Kb.
#1085420
TuriРеферат
  1   2   3   4
Bog'liq
4 BOM MT

НИЗОМИЙ НОМЛИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ




ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

303-ГУРУХ ТАЛАБАСИ МУСТАФОУВА У.




“БИОЛОГИЯ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” ФАНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН


.
РЕФЕРАТ

БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА КИМЁ ФАНИ БИЛАН ФАНЛАРАРО БОҒЛАНИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ.




Биологияни ўқитишда ким фани билан фанлараро боғланишни амалга ошириш йўлларини ўзига хос хусусиятлари.
Биология фанининг ютуқлари ишончли тарзда инсоният янги асрга биология асрига кириб борганлиги ҳақида далолат бермоқда.
Биология фанининг ютуқлари кўп жиҳатдан табиий фанлар физика, химия, математика астрономия соҳасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш натижасида юз бермоқда. Бу фанларнинг ютуқлари ва методлари асосида электрон микроскопия, спектроскопия, ренгиноструктура таҳлили, ҳужайранинг молекуляр ва субмолекуляр даражада ўрганиш имконини беради. Биохимия ва биофизика методлари асосида тажрибалар ўтказиш натижасида моддалар алмашинуви, ирсият ва ўзгарувчанликни бошқаришнинг турли усулларини ишлаб чиқаришга қаратилган.
Ҳужайра ва унинг органоидларида борадиган кўп жараёнларининг физикавий ва биологик моҳиятини олиб берган фан ютуқлари ҳаётий жараёнлари боришига актив араланиши имкониятларини бермоқда. Биология фанининг ютуқлари тиббиёт олдига саратон, вирус, юрак, қон-томир ва бошқа касалликларнинг даволаш каби вазифаларини қўймоқда ва бу хасталиклар аста – секинлик билан ўз давосини топмоқда.
Ҳозирги вақтда тирик организмларни тузилиши ва унда борадиган жараёнларга асосланган техника фани – кибернетика асосида тиббиёт фанларида янги йўналиш ботаника вужудга келди, бу биологияни боғлайдиган фандир.
Бионика организмларнинг морфологик ва функционал мосланишларини муҳандислик масалаларини ечиш доирасида аниқлайди ва таҳлил қилади. Масалан, сезги органлари жуда кичик бўлган ҳашоратлар, тез ва кўп харакатланиб энергияни кам сарфланиш, тез таъсирланиши, танловчанлиги ва ўз-ўзини бошқара олиш кабилар олимлар фикрини жалб этади ва техникага қўллаш усуллари ҳақидаги фикрларни туғдиради. Ҳозирги вақтда жуда кўп қурилмалар хайвонот ва ўсимлик оламининг тузилишига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ҳаётий жараёнларни бошқаришда физиологик фаол моддаларни роли ниҳоятда ортиб бормоқда. Шунинг учун биологлар биологик фаол моддалар гармонлар, витаминлар, антибиотиклар, оқсиллар ҳосил қиладиган микроорганизм штаммларини яратиб ген ва ҳужайра муҳандислиги усулларини қўллаб инсоният учун зарур бўлган моддларни синтез қилиб олмоқда. Бунда мисол қилиб ҳозирги вақтда ичак таёқчаси бактерияси генотипига инсулин синтезини бошқарувчи ген киритиш орқали инсулинни синтез қилиш йўлга қўйилган. Бу жараёнлар биотехнологияда кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирги вақтда инсоният, замонавий генетика ва биотехнология ютуқларига таяниб, хоссалари олдиндан маълум бўлган микроорганизмларни штаммларини ярата оладиган бўлади. микроорганизмлардан ва хайвонлар
учун зарур бўлган витаминлар, антибиотиклар ва бошқа гармонлар ишлаб чиқарилади. Бу биопрепаратлар саноат усулида ишлаб чиқиш йўлга қўйилиб, ҳайвонлар озуқасига қўшиб берилмоқда. Микроорганизмлар ёрдамида ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириш, ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини тезлаштириш, ҳосилни ҳамда ўсимликларни касалликларга чидамлилигини ошириш усуллари йўлга қўйилган. Ген инженерияси усуллари қўлланиб кўсак қуртига чидамли картошка нави яратилган.
Биология фанининг янги соҳаси космик биология ҳозирги вақтда вужудга келган. Ундан коинотдаги ҳаётнинг шакллари, тарқалиши ва унинг ҳусусиятлари қандай, ўзга сайёрларда ҳаёт нишоналари бор ёки йўқлиги ҳақидаги оламшумил саволларга жавоб кутулмоқда. Биология фани эришган ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилинган сари одамлар учун биологик таълим профессионал тайёргарлик элементи бўлиб қолади. Умумий техника тараққиёти билан бирга уларнинг ихтисосларига бўлган талаблари ҳам ошмоқда. Улар агрономия ва зоотехника билимларини эгаллаш ғоят зарурлигини сезмоқдалар ва эгалламоқдалар.
Шундан кўриниб турибдики, ўрта мактабда биология таълими политехник характерга эга бўлмоғи ва у ёш авлоднинг ижтимоий фойдали ҳамда унумли меҳнатдаги иштироки билан боғланиши лозим. Бу алоқа фермер ҳўжаликларида, кўкаламзорлаштиришда, янги фойдали қазилмаларни, ўсимликларни қидириб топишда, доривор ўсимликлар тўплашда ва бошқа ижтимоий фойдали ишларда амалга оширилади. Бу назарий билимларни чуқурлаштиришга ёрдам қилади ва табиат, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ мактаб ўқувчиларига касб танлашларига имкон беради.
Биологияни ўрганиш меҳнатга муҳаббат ва ҳурматни, меҳнатнинг инсониятнинг барча моддий ва маънавий бойликларнинг манбаи сифатида эътироф этишни тарбиялаш учун кенг имкониятлар беради. Мактабда биология курсини ўрганишни тўғри йўлга қўйилганда у мактабни тамомлаб чиққандан кейин ҳам мустақил равишда маълумот олиш йўли билан билимларни тинмай янгилаб бориш эҳтиёжини туғдиради ва ривожлантиради.
Ҳозирги замон кишиси ҳаётнинг тирик табиат тўғрисидаги илмий билимларсиз тасаввур этиб бўлмайди, чунки унинг ҳаёти ўсимликлар ва ҳайвонот олами билан буткул боғланган. Лекин ўсимликлар – Ерда органик хом ашё ва энергия омил манбаидир. Ҳайвонот дунёси ўз навбатида турли хил озиқ – овқат ва саноат хом ашсининг манбаи бўлиб хизмат қилади. Табиий бойликлардан моҳирона фойдаланиш ва уларни кўпайтириш ҳалқ ва давлат фаровонлигини юқорига кўтариш учун хизмат қилади.
Тўғри йўлга қўйилган биологик таълим, илмий дунёқарашни тарбиялашга имкон беради. Ўқувчилар, биологик таълим ола туриб, табиат фактлари ва ҳодисаларни ўзаро боғланишида, ҳаракат, ўзгариш ва ривожланиш ҳолатида тушунишга ўрганадилар.
Биологик таълим кўп жиҳатдан ёш авлодни эстетик тарбиялашга ёрдам беради. Ажойиб манзара ёш руҳнинг ривожланишига шу қадар улкан даражада тарбиявий таъсир кўрсатадики, педагогнинг таъсири у билан тенглаша олмайди. Биологияни ўрганишда эстетик тарбияга барча ўқув тарбия жараёнининг узвий қисми сифатида қаралади. Илмий идрок қилиш эстетик қабул қилиш ва хиссиётларни ўз ичига олади.

Download 90.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling