Низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Дарснинг мавзуси: Қоннинг шаклли элементлари
Download 90.47 Kb.
|
4 BOM MT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий тушунчалар ва таянч билимлар
Дарснинг мавзуси: Қоннинг шаклли элементлариДарснинг таълимий мақсади: Ўқувчиларни қоннинг шаклли элементлари эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар ва қоннинг ивиш жараёни билан таништириш. Дарснинг тарбиявий мақсади: Ўқувчиларни қоннинг шаклли элементлари эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар ва қоннинг ивиш жараёни билан таништириш орқали илмий дунёқарашини кенгайтириш, гигеник, экологик тарбия бериш, касбга йўллаш. Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Ўқувчиларнинг қон ва унинг таркибий қисми ҳақидаги билимлари, дарслик устида мустақил ишлаш кўникмалари, нутқ ва мулоқот маданиятини ривожлантириш. Дарсни жиҳозлаш: Қоннинг шаклли элементлари эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар ва қоннинг ивиши экс этган жадваллар. Дарсда фойдаланиладиган технология: Модулли таълим технологияси (ўқувчиларнинг кичик гуруҳларда ишлашига мўлжалланган модул дастури) Асосий тушунчалар ва таянч билимлар:қоннинг шаклли элементлари, эритроцитлар, лейкоцитларнинг турлари, тромбоцитлар, гемофилия ва қоннинг ивиш жараёни. Дарснинг бориши: Ташкилий қисм Ўтган мавзу юзасидан ўқувчилар билимини тест савол-топшириқлари ёрдамида аниқлаш ва баҳолаш. Ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади, бориши билан таништириш ва уларнинг фаолиятини ўқув топшириқларини бажаришга йўллаш. Янги мавзуни ўрганиш: а) янги мавзу бўйича тузилган модул дастурини тарқатиш ва ўқувчиларни модул дастурининг дидактик мақсади билан таништириш; б) ўқувчиларнинг фаолиятини модул дастуридаги ўқув топшириқларини мустақил бажаришга йўллаш; в) ҳар бир ўқув фаолияти элементи топшириқларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилиш, тегишли кўрсатмалар бериш; г) ҳар бир ўқув фаолияти элементи якунида савол-жавоб ёки мунозара ўтказиш. Ўқитувчи ушбу дарсда ўрганиладиган ўқув материалини қуйидаги мантиқий тугалланган фикрли тўрт қисмга яъни модулга ажратади: Эритроцитлар. Лейкоцитлар. Тромбоцитлар. Қоннинг ивиши. Шу асосда қуйидаги модул дастури тузилади. “Қоннинг шаклли элементлари ” мавзуси бўйича ўқувчиларнинг кичик гуруҳларда ишлашига мўлжалланган модул дастури. Download 90.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling