Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti pedagogika va psixologiya fakulteti «psixologiya» kafedrasi


Download 3.67 Mb.
bet68/103
Sana08.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1695533
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   103
Bog'liq
105777 PSIXOLOGIK TADQIQOTLARDA MA’LUMOTLARNI QAYTA ISHLASH 2020. UMK

Таянч тушунчалар: факторли таҳлил, дисперсия,кластерли таҳлил, диаграмма
Амалий психологияда миқдорий маълумотларга ишлов беришнинг энг кенг тарқалган усуллари – дисперсион, корреляцион ва факторли таҳлил усулларидир.
Дисперсион таҳлил – ўрганилаётган ўзгарувчига турли омилларнинг таъсирини таҳлил этиш имконини берувчи статистик усулдир. Дисперсион таҳлилнинг моҳияти шундаки ўрганилаётган сифат мустақил таркибий қисмларга бўлиниб кетади, бу қисмларнинг ҳар бири у ёки бу омилнинг ёки ўзаро алоқанинг таъсирини тавсифлаб беради.
Корреляцион таҳлил – ўрганилаётган сифатлар ёки омиллар алоқасининг шакли, белгиси ёки зичлигини баҳолаш статистик методдир.
Факторли таҳлил – кўп ўлчовли математик статистика метод бўлиб, бу усул статистик жихатдан боғлиқ сифатларни ўрганишда қўлланилади. Бу усул илмий тадқиқотларнинг бошланғич босқичларида сермаҳсул ҳисобланади, чунки бу пайтда ўрганилаётган соҳадаги қонуниятларни ажратиш керак бўлади.
Юқоридаги таҳлилларни статистик дастурлар орқали амалга ошириш имконияти кенг. SPSS программасида асосий ойнанинг пастки қисмида «Вид данных / Вид переменной» кнопкаси мавжуд.
Унинг пастида эса ёзув мавжуд бу процессорни ишга тушуриш ҳақида маълумот беради.
Асосий ойна стандарт горизонтал ва вертикал чизиқлар мавжуд. Унда тақиқлар мавжуд эмас, сон кўрсаткичи ўзгарувчанликка хосдир.
Кейинги иш учун албатта маълумотлар киритилиши ёки *.sav файллари мавжуд маълумотлар билан ишлаш мумкин. Файлларни сақлаш албатта исми ва программанинг номи орқали бажарилиши зарур. (расм 3) (Рис.3).
Ҳар бир ўзгарувчини киритиш учун қуйидагиларни аниқлаштириб олиш керак:

  • Ўзгарувчининг номи;

  • Ўзгарувчининг тури (Type);

  • Ташлаб қолдирилган кўрсаткичлар (Missing Values);

  • Ўзгарувчилар нишони (Labels) – қулайлик учун бу устунни ўзбек тилида ёзиш мумкин;

  • Ўзгарувчиларни жадвалдаги турган ўрни (Column Format).



Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling