Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti pedagogika va psixologiya fakulteti «psixologiya» kafedrasi


Бироқ, чекка нуқталарнинг (экстремал, фавқулодда қийматларнинг таъсирига ўта сезгирлиги боис, бу ўлчов тури энг яхши ўлчов бўлиб ҳисобланмайди


Download 3.67 Mb.
bet66/103
Sana08.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1695533
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103
Bog'liq
105777 PSIXOLOGIK TADQIQOTLARDA MA’LUMOTLARNI QAYTA ISHLASH 2020. UMK

d=xmax–xmin
Бироқ, чекка нуқталарнинг (экстремал, фавқулодда қийматларнинг таъсирига ўта сезгирлиги боис, бу ўлчов тури энг яхши ўлчов бўлиб ҳисобланмайди.
Ўртача оғиш. Бошқа бир ёндошувга биноан ҳар бир индивиднинг ўртача қийматдан қай даражада оғиши ҳисобланиб, сўнгра уларнинг ўртачаси олинади. Буни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
(xi X)2
D S2 i – дисперсия (Variance). (1.4)
N 1

Дисперсия ва стандарт оғиш
Ўртача абсолют оғиш ҳар ҳолда ўзгарувчанликни яхши аниқлаш хусусиятига эга бўлса-да кўпчилик мутахассислар уни реал маълумотларни сунъий равишда ўзгариши боис ноўрин деб топадилар ва шу муносабат билан бошқача ёндашувни тавсия этганлар: Ҳар бир индивидуал оғиш квадратга кўтарилиб, сўнгра уларнинг йиғиндиси олинади.

Бунда s2 – ажратиб олинган кўплик, яъни танлаш учун, σ2 - бош кўплик учун. Бу кўрсаткич дисперсия деб аталади.

Шундай қилиб, биз олган кўрсатгич дисперсия деб аталиб, бош кўплик учун белгиси билан белгиланади, ажратилган кўпликда s2 тарзида белгиланади. Бироқ бу формула орқали ҳисоблашга шошмай турамиз ва унинг ўртачадан оғишни аниқлашда “нол муаммоси”дан қутулишга қаратилганлигини қайд этамиз. “Нол муаммоси” квадратга кўтариш жараёнида бартараф этилади (ўртача квадрат оғиш).
Бироқ ўрганилаётган формула фақатгина тўлиқ ўлчанган ва қамраб олинган кам сонли популяциялар учунгина тўғридир. Бошқача айтилса, бу ажратиб олинган кўплик дисперсияси эмас, балки тўлиқ қамраб олинган бош кўплик дисперсияси бўлиб, жуда кам ҳоллардагина ишлатилиши мумкин, деярли ишлатилмайди.
Тадқиқотчилар эса одатда популяциядан ажратиб олинган бир танлама билан ишлайдилар ва бунда дисперсияни ҳисоблаш бир оз фарқ қилади ва s2 тарзида белгиланади: .
Энди эса нима учун махражда N эмас, балки N-1 ишлатилганлигини тушунтиришга уриниб кўрамиз. Бу ҳолат статистикада тез-тез ишлатиладиган эркинлик даражаси тушунчаси билан боғлиқдир.
Эркинлик даражаси тушунчаси
Статистикада эркинлик даражаси тушунчаси кенг қўлланилади ва уни тушунтиришнинг энг содда усули сифатида қуйидаги мулоҳазаларни келтириш мумкин 6, 8, 10 сонларининг ўртачаси 8 га тенг.
Агар сизга бу рақамларни истаганча ўзгартиришга рухсат берилса, лекин ўртача қиймат 8 га тенглиги ўзгармай қолиши керак, деган шарт қўйилса, ушбу рақамлардан нечтасини ўзгартиришга эркинсиз?
Бу масаланинг моҳияти шундан иборатки, танламада ўртача қийматнинг ўрни ва қиймати аниқ белгиланиб, мустаҳкамланиб қўйилган бўлиб, бу сиз ўзгартиришингиз мумкин бўлган сонларни биттага камайтиради. Шу сабабли эркинлик даражаси: df=n-1.
Айнан шу сабабли ажратиб олинган кўпликда дисперсияни топиш формуласида n-1 қўлланилади.
Такрорлаб айтилса, агар чекланган миқдордаги популяция тўлиқ қамраб олинган ҳолда тадқиқий маълумотлар олинган бўлса, унинг дисперсия кўрсаткичи қуйидагича топилади:

Бу ҳолат бош кўплик дисперсиясининг камайишига олиб келади. Бу пасайиш танламани тузиш жараёнидаги хатолик туфайли вужудга келади ва уни тузатишнинг энг мақбул йўли, N кўрсаткичини N-1 кўрсаткичига ўзгартиришдан иборат деб топилган:

Демак, ҳар иккала формула ҳам тўғри бўлиб, бош кўплик дисперсияси формуласи асосида, ажратиб олинган кўплик дисперсияси s2 формуласи ёрдамида топилади. Юқорида келтирилган сонлар

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling