НўЖда хизмат олиб бораётган ходимнинг олдига номаълум нарса-буюм ташлаб кетилганда ходимнинг ҳатти-ҳаракати?


Савол: Тергов ҳибсхонасида ички пост назоратчиси камерада ўт чиққан холларда кандай харакатни амалга оширади


Download 32.78 Kb.
bet5/11
Sana08.04.2023
Hajmi32.78 Kb.
#1341960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1. саволнома

12. Савол: Тергов ҳибсхонасида ички пост назоратчиси камерада ўт чиққан холларда кандай харакатни амалга оширади.
Жавоб: камерада ўт чиққан ҳолларда назоратчи ташвиш сигнали ёки хуштак билан хабар бергандан сўнг, камера эшиги дарчаси орқали ўт ўчириш воситасини беради ва ёрдам келишини кутади.
13. Савол: Қандай холларда тергов ҳибсхонасидаги шахслар тўлиқ тинтувдан ўтказилади.
Жавоб:Шахс ТҲга олиб келинганда, шахс ТҲдан олиб кетилаётганда ёки карцерга киритилаётганда, унда тақиқланган ашёлар ва озиқ овқат махсулотлари мавжудлиги хақида асосли маълумотлар бўлган холларда.
14. Савол: Қандай холларда тергов ҳибсхонасидаги шахслар тўлиқсиз тинтувдан ўтказилади.
Жавоб: ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ тиббиёт бўлимига, сайрга, бармоқ изларини олиш ёки фотосаратга олишга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс, ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда хамда бошқа камерага ўтказилаётганда.
15. Савол: Назоратчилар томонидан техник кўрик ўтказишда нималарга эътибор қаратилади.
Жавоб: Хужралардаги дераза панжаларнинг созлиги ва мустахкамлиги, пардалар, деворлар, поллар, шифтлар, краватлар, столлар, скамейкалар, юз-қўл ювгич бириктирилган жойлар, санитария-техник ва сув қувурларининг созлиги ва мустахкамлиги,камеранинг ички қисмида қочишга тайёргарлик кўрилаётганлигидан далолат берувчи ўрин тўшагидаги, унитаздаги тупроқ, ғишт, қурилиш ахлати каби белгилар, крават ёки панжаларнинг айрим деталлари йўқлиги, ўрилган чилвирларва бошқалар мавжудлиги.
16. Савол. Махсус тартибли колонияларда маҳкумлар йил мобайнида неча маротаба телефон орқали сўзлашишлари мумкин.
Жавоб: олти маротаба телефон орқали сўзлашишлари мумкин;
17. Савол. Тинтув қилиш ва кўздан кечириш натижалари қандай хужжат билан расмийлаштирилади хамда шахсий тинтувлар қандай шаклда бўлади.
Жавоб: Тинтув қилиш ва кўздан кечириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади хамда шахсий тинтув тўлиқ ёки тўлиқсиз шаклда ўтказилиши мумкин.
18. Савол. Қандай холларда йўқловлар қабул қилинмайди ва уларни олиб келган шахсларга қайтариб берилади:
Жавоб: -маҳкум йўқловни олиш ҳуқуқига эга бўлмаганда;
-маҳкум йўқловни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;
-йўқловни олиб келган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганда;
-тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олиб келинганда. Бунда йўқловдаги тақиқланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар маҳкумнинг розилиги билан қабул қилиниши мумкин;
-йўқловнинг сони ёки умумий оғирлиги белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми;
-маҳкум ЖИЭМдан икки суткадан ортиқ вақтга олиб кетилганлиги сабабли, йўқловни шахсан қабул қилиш имкониятига эга бўлмаганда;
-маҳкум бошқа ЖИЭМга ўтказилган ёки озод этилганда;
-маҳкум вафот этганда.
19. Савол. Маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан муддати неча соатгача бўлган қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади.
Жавоб: Маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашувга рухсат берилади.
20. Савол. Узоқ муддатли учрашув ЖИЭМ худудида қанча муддати берилади.
Жавоб: ЖИЭМ ҳудудида — бир суткадан уч суткагача берилади.
21. Савол. Махкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари тартиби қандай.
Жавоб: Махкумлар телефон орқали сўзлашувлари бир абонент билан олиб бориши ва муддати ўн дақиқадан ошмаслиги лозим. Абонент жавоб бермаган ёки бошқа абонент билан уланиб қолган ёхуд бошқа техник сабабларга кўра телефон орқали сўзлашувлар узилиб қолган ҳолларда, маҳкум такроран телефон орқали сўзлашув олишга ҳақли.
22. Савол. Жазони ўташ тартибини бузганлик учун маҳкумларга қандай интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
Жавоб: -огоҳлантириш;
-ҳайфсан;
-енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш;
-интизомий бўлинмага киритиб қўйиш;
-сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;
-сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш.
23. Савол. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати қанча.
Жавоб: жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
24. Савол. Карцерларда сақланаётган махкумларга нималар таъқиқланади.
Жавоб: Карцерда сақланаётган маҳкумларга учрашув, телефон орқали сўзлашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш ҳамда жўнатиш, столда ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш тақиқланади.
25. Савол. интизомий бўлинмаларга кимлар киритилмайди.
Жавоб: И гуруҳ ногиронлари;
-ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ишдан озод этилган, шунингдек ёнида эмизикли боласи бор аёллар киритилмайди.

Download 32.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling