Ноанъанавий экинлар ва уларни етиштириш усуллари


Дала экинлари етиштиришнинг ноъананавий усуллари


Download 1.95 Mb.
bet2/2
Sana07.05.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1438063
1   2
Bog'liq
6-мавзу

Дала экинлари етиштиришнинг ноъананавий усуллари Ноанъанавий деҳкончилик нима? Бу саволга жавоб беришдан олдин, деҳкончиликнинг қандай усуллари мавжуд ? – деган саволга жавоб беришга харакат қиламиз. Бу тўғрисида турлича фикр мулохазалар юритиш мумкин. Тўғрисини айтганда ягона жавобнинг ўзи йўқ.
  • Замонавий технологиянинг асосий талабларидан бири-экологик мувозанатни сақлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва махсулот сифатини яҳшилашдан иборат. Бугунги кунда замонавий технологиянинг асосий вазифаларидан бириэнергия ва маблағ тежовчи технологиялар ишлаб чиқиш ва уни жорий этишдан иборат. Ноанъанавий деҳқончиликни маълум даражада замонавий технологиянинг таркибий кисми деб қарашимиз мумкин. Ҳар иккаласининг максад ва вазифаларида жуда кўп ўхшашликлар мавжуд.
  • Замонавий технология ҳам, ноанъанавий деҳкончилик ҳам нисбий тушунча, чунки кечаги кунги энг янги , замонавий технологиялар эртаги кунга келиб эскиради ва одатдаги технология хисобланади. Кечаги кунда ноанъанавий хисобланган технологиялар , ишлаб чиқаришда кенг жорий этилса одатдаги ҳол бўлиб хисобланади.
  • Маҳсулот таннархини камайтириш учун тупроққа ишлов беришни минималлаштириш, анғизга экиш усулини жорий этиш лозим. Сўнгги йилларда АҚШ, Бразилия, Хиндистон, Австралия ва шу сингари жуда кўплаб давлатларда тупроққа ағдармасдан юза ишлов бериб, анғизга экиш усулини кўллаш тоборо кенг жорий этилиб бормоқда. Бу технологияни жорий этилиши афзалликлари куйидагилардан иборат:
  • -ёқилғи, мойлаш материаллари сарфи 2-маротаба камаяди;
  • -сув сарфи 30% га камаяди;
  • -уруғларни қисқа муддатларда экиб ундириб олиш имконияти вужудга келади;
  • -тупроқ юза қисмининг минемал бўзилиши;
  • -тупроқнинг юза қисмида ўсимлик колдиқлари сақланиб қолади.
  • Бу технологияни жорий этишда бир катор афзалликлар билан бир каторда айрим муаммолар ҳам мавжуд. Масалан, бегона ўтларнинг кўпайиб кетиши. Айниқса бу муаммо, суғориладиган дехкончилик шароитида яққол намоѐн бўлади. Шу туфайли бу усул бегона ўтлардан нисбатан тоза майдонларда, шунингдек гербицидларни кўллаш билан бирга амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
  • Анғизга экиш усулини кўллаш айниқса буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида маккажўхори ва дуккакли дон экинлари экилганда катта иқтисодий самарадорликка эга.
  • Қишлоқ хўжалигида ноанъанавий усуллардан бири-аралаш экиш усулларини жорий этиш. Маълумки, экинлар аралаш ҳолда экилганда соф ҳолда экилганга нисбатан ҳар доим юқорироқ ҳосил етиштирилади.
  • Сўнгги йилларда бир неча экинларни биргаликда ҳамкор экиш усули Хитой, Хиндистон , Миср сингари суғориладиган ерлар майдони борган сари чекланиб бораѐтган давлатларда тоборо катта майдонларни ташкил этиб бормоқда. Республикамизда хамкор экиш асосан чорва озукабоп экинларида макка-беда, ғалла-беда усуллари жорий этилган. Бироқ, бу усулни сабзавотчиликда, дуккакли дон экинлари етиштиришда ва ҳатто пахтачиликда кенг жорий этиш мумкин.
  • Ўтган асрнинг 90 йилларида (1994-1998 йиллар) Андижон вилояти шароитида ғўзани қанд ловлаги, ер-ѐнғоқ, соя, булғор калабпир, карам ва бошка экинлар билан эгат оралатиб хамкор экиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган (Мирзажонов, Азизов, Рўзиев). Деярли барча вариантларда умумий ҳосилдорлик ва иқтисодий самарадорлик соф ҳолда экилган шароитдагига нисбатан юқори бўлиши кузатилди.
  • Эгат оралатиб ҳамкор экиш усули асосан тор каторли (60 см) эгатларда кўлланилади. Бунда ғўза кўчат қалинлиги сақланиб қолинишига эътибор берилади. Яъни, чигит 8-10 см ораликда экилади, натижада ҳар гектар майдонда 85-90 минг кўчат сақланиб қолинади. Ҳамкор экишни жорий этилиши ҳар гектар майдондан 28-35 ц/га пахта билан бирга 400-500 ц/га канд лавлаги, 16-18 ц/га ер ѐнғоқ ѐки 150-200 ц/га сабзавот экинлари етиштириш имкониятини беради.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling