- Ноанъанавий экинлар ва уларни етиштириш усуллари Режа 1.Қишлоқ хўжалигида ноанъанавий ѐндашишнинг аҳамияти 2.Ноанъанавий экинлар 3. Дала экинлари етиштиришнинг ноанъанавий усуллари
- Таянч иборалар: топинамбур, батат, ясмиқ, ноъананавий ѐндашиш, ноанъанавий усуллар, тропик ва субтропик экинлар, чой, шўрга чидамли ўсимликлар киноя, тариқ, жўхори, доривор, отқулоқ, импира,мойчечак
- 1.Қишлоқ хўжалигида ноъананавий ѐндашишнинг аҳамияти XXI- аср, бу янги технологиялар, янги ютуқлар, янги имкониятлар асри. Бугунги фан ва технологиялар асрида барча соҳаларда катта ютуқларга эришилмоқда. Лекин бу эришилган ютуқлар эришишимиз мумкин бўлган марралар олдида заррача ҳам бўла олмайди. Бизнинг имкониятларимиз жуда юқори. Муҳими биз шу имкониятларимизга ишонишимиз ва уни рўѐбга чиқаришимиз керак.
- Республикамизда сўнги йилларда халқ хўжалигининг барча соҳаларида бир қатор ислохатлар амалга оширилди, туб ўзгаришларга ва ютуқларга эришилди. Биргина дончилик соҳасида дон ҳосилдорлиги 17 ц/га дан 55 ц/га, ялпи ҳосил 900 минг тоннадан 7.5-8 млн. тоннага етди. Мевачилик, сабзавотчилик ва бошқа соҳаларида ҳам катта ютуқларга эришилди. Бироқ, қишлоқ хўжалигидаги бу ютуқлар аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига ўсиб бораѐтган эҳтиѐжини тўла қондира олмайди. Кечаги ютуқлар бугун одатдаги ҳолат, эртаги кун эса бизни янги мақсадлар, режа ва марралар кутиб турмоқда. Бу марраларни залб этиш учун эса кечаги кунги иш услуби мутлоқо тўғри келмайди. Чунки кечаги кунги иш услуби, деҳқончилик маданияти ва теҳнологиялар кечаги кунги режаларни бажариш учун тўғри келади, бугунги кунда эса биз ўзгача ѐндашиш ва ўзгача деҳкончилик услубини кўллашимиз лозим. Бунинг учун ноанъанавий усулларни танлашимиз керак.
- Ноанъанавий экинлар.
- Қишлоқ хўжалигида ноанъанавий ѐндашувда ноанъанавий ўсимликларни танлаш, экиб етиштириш алохида аҳамиятга эга. Мамлакатимизда экиб етиштирилаѐтган экин турлари анча чекланган, имконият даражасидан паст.
- Масалан донли экинлардан Донли экинлардан асосан буғдой арпа, шоли экинлари. Дуккакли дон экинларидан эса махаллий нўхот, мош ва ловия экиб етиштирилади. Туганакмевали экинлардан фақат картошкани етиштирамиз.
- Ноъананавий ўсимликлар диярли барча экин гурухларида мавжуд, бу экинларни мамлакатимизнинг суғориладиган майдонларида экиб етиштиришимиз мумкин. масалан:
- -донли ва дон дуккакли экинлардан тритикале, жавдар, пивабоп арпа, маржумак, бурчоқ, ясмиқ, жанду ва бошқалар;
- -мойли экинлардан зайтун, обълепиха, мой учун қовоқ, данакли мой экинлар ва бошқалар;
- -ем хашак экинларда судан ўти, колумбия ўти, кўп йиллик жўхори, амарант ва бошқа экинлар;
- туганакмевали экинлардан топинамбур, батат;
- - тропик ва субтропик экинлардан маржумак ва бошқалар;
- - шўрга чидамли ўсимликлар киноя, тариқ, жўхори ва бошқа ўсимликлар.
- -доривор ўсимликлардан - отқулоқ, импира, мойчечак ва бошқа экинлар экиб етиштириш;
- -тошли ва адирли ерларда- писта бодом ва жийдазорлар барпо этиш;
- Ноанъанавий экинлар ўстиришда ўсимликларни биологик хусусиятларини хисобга олган ҳолда минтақалар ва худудлар бўйича тўғри жойлаштириш ва етиштириш технологиясини тўғри тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ.
- Ноанъанавий экинлар ўрганилган, бироқ бизда кенг тарқалмаган ва шунингдек яхши ўрганилмаган бўлиши мумкин. Биринчи турдагиларини кўпайтириш катта қийинчилик туғдирмайди. Бу экинларнинг фақат уруғчилик тизимини тўғри йўлга қўйиш лозим. Иккинчи турдаги ўсимликларда эса бироз қийинчиликлар мавжуд. Чунки бу ўсимликларининг уруғи етарли эмас, шунингдек бу ўсимликларни етиштириш технологияси етарлича ўрганилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |