NOBANK KREDIT TASHKILOTLARI TO’GRISIDA TUSHUNCHA - Нобанк кредит ташкилотлари деганда тор доирада ихтисослашган ва алоҳида банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган кредит ташкилоти тушунилади.
- Шунингдек, нобанк кредит ташкилотларининг пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири бу тез ва кичик кредитлар бериш ҳамда нисбатан юқори фоизли тўловларни тўлашдир, чунки тижорат банклари ҳар бир кредит учун унинг миқдоридан қатъи назар бир хил шартларни тақдим етади ва кўп ҳолларда бир неча кун давом этади.
Халқаро амалиётда нобанк кредит ташкилотлари қуйидагиларни ўз ичига олади - кредит уюшмалари;
- микрокредит ташкилотлари;
- ломбардлар;
- лизинг компаниялари;
- факторинг компаниялари.
Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базаси қуйидаги манбалардан ташкил топади - Устав капитали
- Бошқа ташкилотларга берилган молиявий ёрдам
- Ўзининг аъзоларидан жалб қилинган пул маблағлари
- Тижорат банкларининг кредитлари
- Соф фойда
- Фойда ҳисобидан шакллантирилган захиралар
- Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси
Lizing va Lombardlar haqida tushuncha - Lizing — bu kreditning pulsiz shakli boʻlib, odatda ishlab chiqarish vositalari va boshqa moddiy boyliklarni keyinchalik foydalanuvchilar tomonidan muntazam ravishda haq toʻlab borib, sotib olish sharti bilan uzoq muddatli ijaraga berish.
- Mashina, asbob-uskuna, transport vositalari, ishlab chiqarish inshootlarini uzoq muddatli ijaraga olish; uzoq muddatli foydalaniladigan tovarlar eksportini kreditlashning shakllaridan biri.
- Lombard, garovxona — garovga qoʻyilgan muayyan buyumlar evaziga maʼlum odatda uch oydan koʻp boʻlmagan muddatga pul mablagʻ berib turadigan muassasa. Buyumning qiymati tomonlarning kelishuviga koʻra baholanadi, garovga qoʻyilgan buyum egasiga nomi yozilgan lombard tilxati beriladi. Olingan pul oʻz vaqtida qaytarilmasa, qoʻyilgan buyum lombard mulkiga aylanadi va lombard qoʻyilgan buyumlarni sotishga haqli boʻladi.
Кредит уюшмаси – микромолиялаш ташкилотлари таркибидаги асосий молия муассасаси ҳисобланиб, вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш асосида микрокредит ва кредитлар бериш билан шуғулланадиган тижорат ташкилотидир. - Кредит уюшмалари пассив операциялари – бу маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ операцияларидир. Кредит уюшмалари маблағларни пай бадаллари, муддатли ва жамғарма депозитлар, бошқа молиявий муассасалардан кредит сифатида жалб қилиши мумкин.
- Кредит уюшмалари актив операциялари – бу пассив операциялар натижасида шакллантирилган молиявий маблағларни тегишли фойдани шакллантириш мақсадида самарали мақсадларга жойлаштириши билан боғлиқ фаолияти мажмуидир.
Кредит уюшмаларининг даромад ва харажатлари - Кредит уюшмаларини фоизли ва фоизсиз даромад ва харажатларга гуруҳлаш мумкин. Кредит уюшмаларининг фоизли даромадлари уларнинг рискли операциялари ҳисобидан шакллантирилади. Кредит уюшмалари даромадларининг асосий улуши уларнинг кредит операциялари ҳисобидан шакллантирилади. Фоизли ва фоизсиз даромадлар уюшма балансининг пассив ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади, барча даромадлар ҳар ойда, чоракда ва ҳисобот йилининг охирида уюшманинг тегишли ҳисоб варақларига кредитлаш орқали ёпилади.
Микрокредит ташкилоти - бу қонунга мувофиқ микрокредит, микрозайм, микролизинг хизматларини кўрсатувчи ва бошқа микромолиявий хизматларни кўрсатувчи юридик шахс. - Микрокредит ташкилоти микромолиявий хизматларнинг қуйидаги турларини кўрсатиши мумкин:
- микрокредитлар ёки микрозаймлар бериш;
- қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш (факторинг);
- микролизинг (молиявий лизинг), бунинг учун микрокредит ташкилоти лизинг берувчи вазифасини бажаради;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги микромолиявий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан истеъмол кредитлари бериш.
Микролизинг, микрокредит ва микроқарз тушунчалари "Микромолиялаштириш тўғрисида" ги қонунда берилган. - Микрокредит - бу қарз олувчига тадбиркорлик фаолияти учун пуллик асосда, зудлик билан ва энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмаган миқдорда қайтариш учун берилган пул.
- Микроқарз - бу микрокредит ташкилотлари томонидан қарз олувчи жисмоний шахсга зудлик билан ва қайтариш шартлари билан, шартномада назарда тутилган ҳолларда ва тўлаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган миқдорда бериладиган пул.
- Микролизинг - бу микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчи номидан учинчи шахсдан мулк сотиб олишни ва уни ижарачига шартномада кўрсатилган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишни тақдим этишни таъминлайдиган хизмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |