Номинал кучланишлар стандарти. Энергетика тизими. Электр қўрилмалари


Узгармас ёки деярли узгармас юклама билан ишлайдиган истемолчилар


Download 108.85 Kb.
bet3/4
Sana05.10.2023
Hajmi108.85 Kb.
#1692166
1   2   3   4
Bog'liq
1-maruza

1. Узгармас ёки деярли узгармас юклама билан ишлайдиган истемолчилар. Бундай режимда ишлайдиган курилмаларда узок вакт ишлаш давомида улар кисмларининг харорати рухсат этилганидан ошмайди. Вентиляторлар, насослар, компрессор-ларнинг электр юритгичлари ушбу холатда ишлайдилар.
2. Киска муддатда ишлайдиган курилмалар. Бундай холатда машина ёки аппаратларнинг ишлаш вакти кичик булиб, иш вактида улар кисмларининг харорати мулжалланган тургун кизиш даражасига етмайди. Танафус вакти эса узок булиб машина ёки аппоратлар кисмларнинг харорати атроф мухит хароратига тенглашади. Мисол тарикасида бундай истемолларга металларга ишлов берувчи станокларининг ёрдамчи механизмларининг юритмаларини келтириш мумкин.
3. Такрорий киска муддатда ишловчи истемолчилар. Бундай курилмаларда ишлаш вакти киска тухташ вакти билан алмашиниб туради. Такрорланувчи киска муддатда ишлаш режими хусусиятини бахолаш учун нисбий уланиш давомилиги (продолжительность включения - ПВ%) УД% катталигидан фойда-ланилади:
1.1

Бунда: tиш - истемолчининг юк билан ишлаш давомийлиги;


t0- истемолчининг электр тармогидан ажратилган холати давомийлиги;
tц=tиш +t0 - такрорланувчи цикл давомийлиги (tц 10 минут булиши керак)
Электротехника саноатида уланиш давомийлиги (УДн) 15,25,40 ва 60% булган электр машиналари ишлаб чикарилмокда. Такрорланувчи киска юкламали электр юритгичларни паспортида курсатилган кувватни узгармас юкламали режимидаги (УД=100%) кувватга куйидаги муносабат оркали келтирилади.


1.2.

Бу ерда Рн - номинал давомли кувват


Рпасп - электр истемолчининг паспортида келтирилган кувват
УДпасп - паспортда курсатилган нисбий уланиш давомийлиги
Пайвандлаш машиналари, электр печларининг трасформа-торларга учун


1.3.

Бунда Sпасп, УДпасп, cos пасп- курилманинг паспортда берилган тула кувват, нисбий уланиш давомийлиги, кувват коэффициенти.



Download 108.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling