Noorganik va organik birikmmalarning suyuqlanmalaridan va qattiq fazada sintez qilish. Reja
Download 28.96 Kb.
|
Noorganik va organik birikmmalarning suyuqlanmalaridan va qattiq fazada sintez qilish
Noorganik va organik birikmmalarning suyuqlanmalaridan va qattiq fazada sintez qilish. Reja: Noorganik birikmalarni gaz, suyuq va qattiq fazada sintez qilish Bo’lib-bo’lib kristallash Metall va metallmaslarga galogen ta’sir ettirib galogenidlar olish Бир томондан реакцияга киришувчи моддаларнинг ҳажм бирлигидаги концентрацияси жуда ҳам юқори бўлади, бундай концентрация реакцянинг тез боришига ёрдам кўрсатади. Иккинчи томондан, модданинг қаттиқ фазада нисбатан секин диффузияланиши ҳисобига таъсирланувчи моддаларнинг кейинги улушларини реакция зонасига киритилиши қийинлашади. Шунинг учун шу турдаги системаларда жараён тезлиги нафақат кимёвий реакция тезлигига (қаттиқ фазадаги реакциялар топокимёвий реакциялар дейилади), балки компонентларнинг реакция зонасига ўтиш тезлигига, яъни диффузияланиш тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. Маълумки, жараённинг умумий тезлиги энг секин борадиган босқичнинг тезлиги билан белгиланади, бу ҳолатда у диффузия ҳисобланади. Газ ва суюқ фазалардаги реакция тезликлари кўриб чиқилганда диффузия ҳамма вақт ҳам ҳисобга олинмас эди, лекин топокимёвий реакцияларда бундай қилиб бўлмайди. Диффузион жараёнлар биринчи тартибли реакция тенгламалари бўйича бориб, улар сохта молекуляр ҳисобланади. Топокимёвий реакцияларда вужудга келадиган ва реакция давомида катталашадиган таъсирланиш маҳсулотларининг қавати орқали диффузия содир бўлади. Таблеткаларга кристалланган ва қиздиришда борадиган А ва В моддалар орасидаги реакцияни кўриб чиқамиз. Бу моддалар орасидаги таъсирланиш жараёни уч босқичда боради.Жараённнинг бошланиши – реакция реагентлар доначаларининг сиртида боради; жараённинг давом этиши – моддаларнинг кўчиш йўли билан реакция амалга ошади, яъни А ва В моддалар заррачалари кетмакет ташқи (доначалар орасидаги) ва ички (доначалардаги) диффузияланиш соҳааридан ўтган ҳолда реакция зонасида уларни ажратиб турувчи муҳит орқали бирбирига қараб ҳаракатланади; жараённинг тугаши – АВ моданинг ҳосил бўлиши.Диффузион оқимнинг икки хил ҳолати мавжуд: стационар ва ностационар. Диффузияланадиган модданинг концентрацияси диффузион қаватнинг хоҳлаган бир нуқтасида вақт бирлигида ўзгармайдиган ҳолат стационар дейилади, яъни вақт бирлигида ҳар бир элементар ҳажмга қанча модда тушса, шунчаси ундан чиқиб кетади. Бундай ҳолат учун Фикнинг биринчи қонуни ўринлидир:Маълумки, шпинелнинг кристалл структурасида кислород ионлари куб кристалл панжара ҳосил қилади, металл ионлари эса тетраэдрик ва октаэдрик панжараларда тақсимланади. Магний ва алюминий ионларининг қарамақарши йўналишларда диффузияланиши натижасида шпинел ҳосил бўлади, бунда О2– ионлари амалда қўзғалмасдан қолаверади. Шпинелнинг ҳосил бўлиш реакцияларининг тезлиги металл ионларининг шпинелли фазада диффузияланиш тезлиги билан аниқланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, алюминий ионларининг магний ионларига нисбатан диффузияланиш тезлиги каттароқ бўлади, бунинг натижасида шпинель орқали алюминий ионлари кўпроқ ўтади. Электронейтралликнинг сақланиши учун алюминий ионлари билан бирга эквивалент миқдорда MgAl2O4|Al2O3 чегарасида кислороднинг газ фазага ўтиши ҳисобига бўшаган электронлар ҳам кўчади. Download 28.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling