«Нотиқлик тарихи ва назарияси» фанидан ўқув-мажмуа
Download 0.59 Mb.
|
Прагмалингвистика УМК 2015 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рейтинг назоратлари ва баҳолаш мезонлари Рейтинг назорати жадвали
- Рейтинг назоратлари ва баҳолаш мезонлари Жорий назоратни баҳолаш мезонлари
- Оралиқ назоратни баҳолаш мезонлари
- Якуний назоратни баҳолаш мезони
Электрон манбалар:
23.Абдураҳманова М. Прагматик лингвистика. ЎУМ, ЎзМУ 2013. Ўзбек филологияси факультети кутубхонаси. 24.cyberleninka.ru 25.http://www.brocku.ca/english/courses/4F70/struct.html 26.hоmepages.tversu.ru/~ips/pragmf.html 27.zpopova@phil.vsu.ru 28.www.ziyo-net.uz Илова Рейтинг назоратлари ва баҳолаш мезонлари Рейтинг назорати жадвали (1курс, 2с)
Рейтинг назоратлари ва баҳолаш мезонлари Жорий назоратни баҳолаш мезонлари (2к. 3 сем)
1). 35-40 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: магистр кўзда тутилган 4 жорий назоратнинг барчасига қатнашса. магистр ўз вақтида мустақил таълимда ўзлаштириши керак бўлган адабиётларни топширса. Кўзда тутилган барча амалий машғулотларда берилган саволларга батафсил, тўлиқ жавоб берса. магистр берилган адабиётларни ўзлаштиришда ва амалий машғулотлардаги саволларга жавоб беришда шахсий фикр ва мулоҳазаларга эга бўлса. 2). 28-34 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: магистр кўзда тутилган 4 жорий назоратнинг барчасига қатнашса. Тўрт жорий назорат саволларининг айримларига етарлича жавоб берса. магистр ўз вақтида мустақил таълимда ўзлаштириши керак бўлган адабиётдан 6 тасини топширса. Кўзда тутилган барча амалий машғулотларда берилган саволларга етарлича жавоб берса. магистр берилган адабиётларни ўзлаштиришда ва амалий машғулотлардаги саволларга жавоб беришда фаол иштирок этса. 3). 22-27 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: магистр кўзда тутилган тўрт жорий назоратнинг учтасига қатнашса. Уч жорий назорат саволларининг айримларига қисман жавоб берса. магистр ўз вақтида мустақил таълимда ўзлаштириши керак бўлган адабиётларни қисман топширса. Кўзда тутилган барча амалий машғулотларда берилган саволларнинг айримларигагина жавоб берса. магистр берилган адабиётларни ўзлаштиришда ва амалий машғулотлардаги саволларга жавоб беришда етарлича иштирок этмаса. Кўзда тутилган тўрт жорий назорат топшириқларидан ўз вақтида 3 тасини топширмаса. 4). 0-21 балл учун талабанинг жорий назорати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: магистр кўзда тутилган 4 жорий назоратнинг 3 тасига қатнашса. Уч жорий назорат саволларининг кўп қисмига жавоб бера олмаса. магистр ўз вақтида мустақил таълимда ўзлаштириши керак бўлган адабиётларга қисман жавоб берса. Кўзда тутилган барча амалий машғулотларда берилган саволларга қониқарсиз жавоб берса. магистр берилган адабиётларни ўзлаштиришда ва амалий машғулотлардаги саволларга жавоб беришда қониқарсиз иштирок этса. Оралиқ назоратни баҳолаш мезонлари 26-30 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим: мавзу тўлиқ ёритилган бўлса; берилган саволларга жавоб ёзишда изчиллик ва мантиқийлик кузатилса; истилоҳ ва атамаларни қўллашда хатоликлар бўлмаса; саволларга жавоб ёзишда талабанинг мустақил ёндашуви сезилиб турса; ёзилган матн имло хатолари ва услубий ғализликларга эга бўлмаса. 22-25 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши керак: мавзу атрофлича ёритилган бўлса; талаба саволларга жавоб ёзишда мавзуга доир истилоҳ ва атамаларни тўғри қўллай билса; мавзуга доир адабиётлар билан таниш бўлса; ёзилган матнда жузъий бўлмаган баъзи имловий хатолар бўлса. 17-21 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: мавзу қисман бўлсада ёритилган бўлса; назорат ишида баъзи саволларга жавоб тўлиқ бўлмаса; имловий ва услубий хатоларга йўл қўйилган бўлса. 0-16 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: мавзу ёритилмаган бўлса; имловий ва услубий хатолар кўп кузатилса; ёзилган матн назорат талабларига жавоб бермаса. Якуний назоратни баҳолаш мезони 26-30-балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим: мавзу тўлиқ ёритилган бўлса; берилган саволларга жавоб ёзишда изчиллик ва мантиқийлик кузатилса; истилоҳ ва атамаларни қўллашда хатоликлар бўлмаса; саволларга жавоб ёзишда талабанинг мустақил ёндашуви сезилиб турса; ёзилган матн имло хатолари ва услубий ғализликларга эга бўлмаса. 21-25-балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим: мавзу атрофлича ёритилган бўлса; талаба саволларга жавоб ёзишда мавзуга доир истилоҳ ва атамаларни тўғри қўллай билса; мавзуга доир адабиётлар билан таниш бўлса; ёзилган матнда жузъий бўлмаган баъзи имловий хатолар бўлса. 17-20-балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим: мавзу қисман бўлсада ёритилган бўлса; назорат ишида баъзи саволларга жавоб тўлиқ бўлмаса; имловий ва услубий хатоларга йўл қўйилган бўлса. 0-16-балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим: мавзу ёритилмаган бўлса; имловий ва услубий хатолар кўп кузатилса; ёзилган матн назорат талабларига жавоб бермаса. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling