5.
|
Жума
|
Кўчабоши, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларидан ҳамда Телеграм гуруҳидан ажрим ёқасига келиб қолган, фарзанди ноқобил, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, зўравонликка учраган оилалар, ишсиз хотин-қизлар тўғрисида маълумот олади. Муаммосини ҳал этиш учун масъул ташкилот ва идоралар ходимларига йўналтиради.
|
Маҳалла гузарида “Маънавият оиладан бошланади” мавзусида кўчалар кесимида “Маърифат соати”ни ташкил этади.
|
__________ кўчасида маҳалла раиси бошчилигида Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси билан биргаликда ажрим ёқасига келиб қолган, суд ва ФҲДЁ бўлимларига ажрашиш учун ариза берган оилаларни яраштириш чораларини кўради.
|
__________ кўчасида хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатлик қоидалари, хусусан, эрта ва катта ёшдаги туғруқ, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, туғруқ оралиғидаги муддатни сақлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.
|
“Xotin-qizlar.uz.” электрон платформаси билан ишлайди, ”Муаммолар” модулига маълумотларни киритади.
|
6.
|
Шанба
|
“Саломатлик учун беш минг қадам” саломатлик юришини, хотин-қизлар ўртасида велоспорт мусобақаларини ташкил этади.
|
Оила ва хотин-қизлар туман (шаҳар) бўлими бошчилигида ўтказиладиган йиғилишда ҳафта давомида маҳалладаги муаммоли хотин-қизлар ва оилалар ҳамда уларнинг ҳал этилганлиги, кейинги ҳафта давомида амалга ошириши зарур бўлган вазифалар юзасидан ахборот беради.
|
|