Нуҳ алайҳиссалом Муаллиф


Download 110.12 Kb.
bet1/8
Sana01.04.2023
Hajmi110.12 Kb.
#1316085
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Нуҳ алайҳиссалом


Нуҳ алайҳиссалом
Муаллиф: 03.01.2013 17:37

Нуҳ алайҳиссаломнинг номлари Қуръони каримда 43 ўринда зикр қилинган: 



Сура номи

Тартиб рақами

Оят рақами

Оли Имрон


3



22

Нисо

4

163

Анъом

6

84

Аъроф

7

59,69

Тавба

9

70

Юнус

10

71

Ҳуд

11

25,32,36,42,45,46,48,89

Иброҳим

14

9

Исро

17

3,17

Марям

19

58

Анбиё

21

86

Ҳаж

22

32

Муъминун

23

23

Фурқон

25

37

Шуаро

26

105,106,116

Анкабут

29

14

Аҳзоб

33

7

Соффат

37

75,79

Сод

38

12

Ғофир

40

5,31

Шуро

42

13

Қоф

50

12

Зориёт

51

46

Нажм

53

52

Қомар

54

9

Ҳадид

57

26

Таҳрим

66

10

Нуҳ

71

1,12,16 

“ Албатта, Биз Нуҳни ўз қавмига:«Албатта, мен сизларга очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. Аллоҳдан ўзгага ҳеч ибодат қилманглар, албатта, мен сизларга аламли куназоби бўлишидан қўрқаман», дедириб юбордик. Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Биз сени ҳам фақат ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз, сенга ичимиздан эси паст пасткашларимизгина эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз», дедилар. У:«Эй қавмим, айтинг-чи, агар мен Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлган бўлсам ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат берган бўлса-ю, сизга махфий қолган бўлса, уни сизга, агарёқтирмасангиз ҳам, мажбурлаймизмие!Эй қавмим, бу (даъватим) учун сиздан мол сўрамайман.Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида.Мен иймон келтирганларни қувловчи эмасман.Албатта, улар Роббиларига рўбарў бўлувчилардир.Аммо мен сизларнинг жоҳил қавм эканингизни кўрмоқдаман».
Эй қавмим, агар уларни қувсам, ким менга Аллоҳ(азобидан)дан (қутулишга) ёрдам берадие Ўйлаб кўрмайсизларми?» Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман.«Мен фариштаман», демайман.«Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман.Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», деди. Улар: «Эй Нуҳ, батаҳқиқ, сен биз билан тортишдинг, кўп тортишдинг. Энди, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», дедилар. У: «Уни сизларга, агар хоҳласа, фақат Аллоҳгина келтирур ва сизлар қочиб қутулувчи эмассиз.Ва агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни хоҳлаганим билан насиҳатим сизларга манфаат бермайди. У сизнинг Роббингиздир ва Унга қайтарилурсиз», деди. Ёки: «Уни тўқиб олди», дейдилармие Сен:«Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда ва мен сиз қилаётган жиноятдан холидирман», деб айт.Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин. Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди.У кема ясамоқда. Ўз қавмидан бўлган зодагонлар қачон олдидан ўтсалар, уни масхара қилдилар. У: «Агар бизни масхара қилсангиз, биз ҳам худди сиз бизни масхара қилганингиздек сизларни масхара қиламиз. Бас, яқинда кимга шарманда қилувчи азоб келишини ва кимнинг устига муқим азоб тушишини билиб олурсиз», деди.Токи Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар нарсадан бир жуфтдан ва аҳлингдан аввал сўз кетмаганини ва иймон келтирганларни ол», дедик. У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди.Ва у: «Кемага мининглар, унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг исми ила бўлур. Албатта, Роббим мағфиратли ва раҳмлидир», деди.
Ва у(кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида, Нуҳ бир четда
турган ўғлига: «Эй ўғлим, биз билан бирга мингин, кофирлар билан бирга
бўлмагин», деди. У (ўғил): «Тоққа жойлашиб олсам, мени сувдан сақлайдир», деди. У эса: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Магар кимни раҳм қилсагина
(сақлар)», деди. Шунда ораларини тўлқин тўсди ва у(ўғил) ғарқ бўлганлардан
бўлди.«Эй ер, сувингни ютгин, эй осмон, ўзингни тутгин», дейилди.Сув қуриди.
Фармон бажарилди ва (кема) Жудий (тоғи)га жойлашди. Ҳамда «Золим қавмлар
йўқолсин!» дейилди. Нуҳ Роббига нидо қилиб: «Роббим, албатта, ўғлим аҳлимдандир, албатта, ваъданг ҳақдир ва Сен ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлисисан», деди.У зот: «Эй Нуҳ, албатта у(ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир.Ўзингнинг илминг бўлмаган нарсани зинҳор сўрамагин. Мен сенга
жоҳиллардан бўлмаслигингни насиҳат қиламан», деди. У: «Роббим, мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани сендан сўрамоқдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўламан», деди.«Эй Нуҳ, Биздан сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга бўлган
тинчлик ва баракотлар ила (кемадан) тушгин. Яна бир умматлар бўлур, уларни
бир оз ҳузурлантирурмиз, сўнгра уларни биздан бўлган аламли азоб тутар», дейилди.”(Ҳуд сураси 25-48)

Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми Ироқ жануби – ҳозирги Куфа шаҳри атрофида истиқомат қилар эди.


Ал-Жудий - Ибн Умар саҳроси қаршисидаги тоғ. Ҳозирги Сурия ва Туркия чегарлари кесишган жойда, Дажла дарёсининг шарқий соҳилида жойлашган. Бу тоғни Суриядаги Айн-Дивар шаҳридан аниқ кўриш мумкин.
Тарих асарлари гувоҳлик беришича, Месопотамия уч даврни бошидан кечирган:
1. Палеолит даври.Унинг излари1954-йилда археолог Савили томонидан топилган
2. Неолит даври – Жармо маданият. Жармо – Сулаймоний шаҳридан ғарбда жойлашган қишлоқ номи. Жармо маданияти қолдиқлари 1947-йил археолог Бред Вуд томонидан топилган. Археологлар уни мил. ав. 6500-йилларга.яъни қишлоқ жамоалари ташкил топган вақтга боғлайдилар.
Бу даврда Талл-Хассун маркази ҳам пайдо бўлган.У Мосул шаҳри жанубида жойлашган.У таҳминан мил.ав.5750-йилларга оид.
3. Мис-тош асри. Бу давр цивилизациялари қуйидаги уч муҳим жойда топилган:

а) Месопотамия жанубидаги Ур шаҳри яқинидаги Талл ал-Абид деган жой. Бу ер доктор Холл бошчилигидаги Британия музейи экспедицияси томонидан топилган. Холлнинг ишини давом эттирган тарихчи Леонард Вули Ур шаҳрини ҳамда у ердаги диний аҳамиятга молик лой қўғирчоқларни топган.


б) Урук асри цивилизацияси. У немис вакиллари томонидан топилган.
к) Жамдат Нассар асри цивилизацияси. Бу давр ёдгорликлари археолог Ланкдом томонидан Жамдат Нассар деган унча катта бўлмаган қўрғондан1920-йилда топилган.У қадимги Киш шаҳри ёнида жойлашган.
Мис-тош асри оҳирида, тарих дарсликларида келтирилишича, Месопотамия ерлари катта тошқин остида қолган. Ур, Урук, Киш ва Шуруппака ерларида олиб борилган қазиш ишлари бу тошқиннинг Жамдат Наср цивилизациясининг сўнгида содир бўлганлигини кўрсатади.
Қадимги Ур қазилмалари давомида археолог Вулли 2.5 метр қалинликдаги чўкинди лойни пайқади. Бу чўкиндиларнинг остида ва устида манзилгоҳларнинг ўрни бор эди. Шунда Вулл бу чўкиндилар Фрот ва Дажла дарёлари тошқинидан қолган деб хулоса қилди.
Буюк тошқин Месопотамиядаги тошқиндан анча аввал содир бўлганлиги эҳтимоли ҳам мавжуд.Археолог Контено Буюк тошқинни Муз даври тугаши билан содир бўлган дейди.Буюк тошқин Ашшурбанипал кутубхонаси қайдларида ҳам бор.
2000-йил 13-центябрда янгиликлар агентлиги шундай хабар беради: “Қора дарё тубида шаҳарлар топилди. Буни топган олимлар бу топилма илоҳий китобларда келган Буюк тўфонга далил демоқдалар.”Эртанси куни бу хабар ББК орқали эфирга узатилди.


Download 110.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling