- Оротацидурия деб, сийдик билан кўп миқдорда оротат кислота чиқиб туришига айтилади. Ирсий оротацидурияда бир кеча-кундузда 1,5 г гача, яъни нормадагига нисбатан 1000 баравар кўпроқ миқдорда оротат кислота чиқиб туради. Беморлар сийдиги совутилганда оротат кислотанинг игнасимон кристалларидан иборат чўкма ҳосил бўлади. Бу касаллик УМФ синтезидаги оротадилат кислота ҳосил бўлиши ва декарбоксилланиши реакцияларини катализловчи ферментнинг етишмовчилигига боғлиқдир.
- Клиник кўринишлар:
- Мегалобласт камқонлик.
- Интеллектуал ривожланишни ортда қолиши, харакатни ўзгариши, юрак қон-томир тизими ва ошкозон ичак тизимини бузилиши.
- Иммун тизимнинг фаолиятини сусайиши, турли хил инфекцияларга сезувчинликни ошиши.
- Сийдик йўлларида тошларни хосил бўлиши, буйракларни шикастланиши.
- Чақалоқ даволанмаса умрининг биринчи йилидаёқ вафот этади.
- Оротат кислотанинг токсик таъсири йўк, юқорида қайд этилган ўзгаришлар «пиримидин нуклеотидлари танқислиги» билан боғлиқ.
- Касалликни даволаш учун суткада 0,5-1гр.дан уридин бериб турилади.
- Оротацидурия гипераммонемия пайтида, сийдикчил ҳосил бўлиши орнитин цикли ферментлари функциясининг бузилиши натижасида ҳам кузатилади. Бунда митохондрияларда ҳосил бўлган карбамоилфосфат сийдикчил синтези учун сарфланмасдан, балки пиримидинли нуклеотидлар синтези учун ҳам сарфланади, барча оралиқ метаболитлар, жумладан оротат кислота концентрацияси ортиб кетади.
- Подаграни даволашда беморга аллопуринол бериб туриш ҳам оротацидурияга сабаб бўлиши мумкин. Аллопуринол организмда оксинуринолмононуклеотидга айланади, у оротидилат кислота декарбоксилланиш реакциясининг кучли ингибитори бўлиб, тўқималарда оротат кислота тўпланишига сабаб бўлади.
- Аденозиндезаминаза (АДА) и пуриннуклеозид-фосфорилаза (ПНФ) ферментлари пурин нуклеозидларини азот асосларига парчалайди. Уларнинг етишмовчилиги иммун танқисликнинг оғир шаклини ривожланишига олиб келади.
- 5-фторурацил – dТМФ синтезини ингибирлайди.
- Цитозинарабинозид – репликация тезлигини пасайтиради.
- Метотрексат, аминоптерин – фолат кислота структур аналоглари.
- Азидотимидин – иммун танқисликни даволашда ишлатилади.
- 5-йоддезоксиуридин – кератит ва герпесларни даволашда қўлланилади.
- Азатиоприн – 6-меркаптопуринга айланади ва аутоиммун касалликларда қўлланилади.
Антиметаболитлар
Do'stlaringiz bilan baham: |