Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Давлат органларини таснифловчи белгилар


Download 0.96 Mb.
bet40/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Давлат органларини таснифловчи белгилар:

  • ҳокимият ваколатига эга;

  • давлат номидан унинг вазифа ва функцияларини бажаради;

  • муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуи-компетенциясига эга;

  • муайян ҳуқуқий мустақилликка эга;

  • ўз ички тузилиши ва тузилмасига эга;

  • муайян ҳудудда фаолият юритади;

  • ўз ваколати доирасида бажарилиши мажбурий бўлган ҳуқуқий актлар чиқаради;

  • қонунда белгиланган тартибда ташкил этилади;

  • ўз шахсий таркиби ўртасида ҳуқуқий алоқаларни ўрнатади.

Давлат органларини қуйидагича таснифлаш мумкин:

  • шаклланиш усулига кўра: бирламчи (Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти) ва ҳосилавий (бирламчи органлар томонидан ташкил этиладиган бошқа барча органлар);

  • фаолият ҳудудига кўра: марказий (Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа республика миқёсидаги органлар) ва маҳаллий (вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари, халқ депутатлари кенгашлари, республика идораларининг маҳаллий бўғинлари);

  • компетенциясининг характерига кўра: умумий компетенцияли (Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимликлар, маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари) ва махсус компетенцияли (вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқалар);

  • ҳокимият ваколатлари бўлиниши принципига кўра: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд;

  • қарор қабул қилиш тартибига кўра: коллегиал (Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари) ва якка тартибда қарор қабул қиладиган (Ўзбекистон Республикаси Президенти, ҳокимлар) давлат органлари ва институтлари.



36. ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ўзбекистонда давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари қуйидагилардан иборат:



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling