Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ижтимоий нормалар тизими -


Download 0.96 Mb.
bet43/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ижтимоий нормалар тизими - бу жамиятда кишилар хулқ-атворини, муайян гуруҳ ва жамоалар доирасидаги муносабат­ларни тартибга солувчи ижтимоий нормалар ҳамда уларнинг табиат билан ўзаро алоқаларини қатъий белгиловчи иж­тимоий-техник нормалар мажмуидир.
Жамиятда амал қиладиган барча нормалар икки катта гуруҳ – ижтимоий ва техник гуруҳларга бўлинади. Мазкур бўлиниш тартибга солиш предметига асосланади. Агар иж­тимоий нормалар кишилар хулқ-атвори ва улар ўртасидаги муносабатларни тар­тибга соладиган бўлса, техник нормалар эса одамлар билан ташқи дунё, табиат, техника ўртасидаги муносабатларда шу вазифани бажаради. Шу жиҳатдан олганда, техник нормалар “инсон ва машина”, “инсон ва меҳ­нат қуроли”, “инсон ва ишлаб чиқариш” типидаги, яъни инсон билан уни ўраб турувчи жонсиз предметлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади дейиш мумкин.
Ижтимоий нормалар – бу кишилар ҳамда уларнинг жамоалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи умумий хулқ-атвор қоидаларидир.
Ижтимоий нормаларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. ахлоқ нормалари;

  2. сиёсий нормалар;

  3. диний нормалар;

  4. корпоратив нормалар;

  5. урф-одат нормалари;

  6. анъана нормалари;

  7. ҳуқуқ нормалари ва бошқалар.

Ахлоқ нормалари – адолат ва адолатсизлик, яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, мақтов ва иснод, жамият томонидан рағбатлантириладиган ёки қораланадиган хатти-ҳаракатлар, ор-номус, виждон, бурч, қадр-қиммат ва ҳоказо категориялар кўринишида ижтимоий ҳаёт шароитларининг бевосита таъсири сифатида кишилар онгида шаклланадиган қарашлар, тасаввурлар ва қоидалардир.
Сиёсий нормалар – алоҳида шахслар ва улар бирлашмаларининг ҳокимиятга муносабати масалаларини тартибга солувчи хулқ-атвор қоидалари.
Диний нормалар – диндорларнинг худога, бир-бирига муносабатини, диний ташкилотларни ташкил қилиш ва уларнинг амал қилишини тартибга солишга қаратилган қоидалар.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling