Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet51/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Реалистик ҳуқуқ мактаби (Р.Иеринг, С.М.Муромцев ва бошқ.). Мазкур йўналиш вакиллари ҳуқуқнинг тадрижий тарзда ривожланиши ҳақидаги тарихий тасаввурлардан фарқли ўлароқ, ҳуқуқ ташқи омиллар таъсирида пайдо бўлади ва ривожланади, деб ҳисоблайдилар. Ҳуқуқшунос Рудольф Иеринг ушбу назариянинг мазмун-моҳиятини ўзининг “Рим ҳуқуқи руҳи”, “Ҳуқуқ учун кураш”, “Ҳуқуқда мақ­сад” каби асарларида баён қилган. Иерингнинг таъбирича, ҳуқуқ – ҳи­мояланган давлат манфаатидир. У шахс манфаатларини кафолат­лайди, одамларнинг турли хил эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради. Ҳуқуқнинг вази­фаси ҳуқуқдан фойдаланишни кафолатлашдан иборат. Ҳуқуқнинг маз­мун-моҳияти замирида қонунсизликка қарши халқлар кураши, дав­лат ҳокимияти, индивидлар кураши ётади. Шу муносабат билан Ие­ринг ҳуқуқ тарихидаги барча улкан ютуқлар – қулликнинг, крепост­нойликнинг барҳам топтирилиши, ер мулки эркинлиги, ҳунарманд­чилик, эътиқод ва ҳоказолар эркинлиги – буларнинг ҳаммаси шафқатсиз, кўпинча асрлар оша давом этадиган курашларда қўлга киритилиши лозимлигини, бундай ҳолларда ҳуқуқнинг йўли ҳа­миша ҳуқуқлар қолдиқлари орқали белгиланишини алоҳида таъкид­лаган.
Унинг эътироф этишича, мутлақ адолатли ҳуқуқ йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, ҳуқуқнинг қиммати унинг асосида ётган мақ­садни амалга оширишдан иборатдир. Манфаатлар кураши асосида дунёга келган ҳуқуқ инсоният жамияти ҳаётида адолат тамойилла­рига албатта риоя қилиш шарти билан бировлар иродасини бошқа­ларнинг манфаатларига бўйсундирувчи куч сифатида майдонга чиқади.
Мазкур илмий йўналиш намоёндалари, ҳуқуқ учун курашиш қонуний ҳуқуққа эга бўлган шахснинг ўз ол­дидаги мажбуриятидир, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, яъни ҳуқуқбузар­ликка қарши ҳаракат қилиш эса фақат ўз-ўзига нисбатангина эмас, балки умуман жамиятга, давлатга нисбатан ҳам мажбуриятдир: ҳар бир одам ҳуқуқни ҳимоя қилар экан, ўзининг субъектив ҳуқуқи асоси бўлган объектив ҳуқуқ нормаларини муҳофаза этади, деб ҳи­соблайдилар.
Ушбу назариянинг бирмунча “жангавор”лигига қарамай, у ўзида ҳуқуқнинг органик, табиий, иқтисодий, руҳий каби кўплаб назария­ларини акс эттирган концепциядир. Ушбу мактаб вакиллари ҳуқуқ билан давлат ўртасидаги бевосита алоқани кўра олганлар. Уларнинг фикрича, давлат ҳокимияти ҳуқуқ мавжудлигининг зарурий шартидир. Ҳуқуқ тарихий мактабидан фарқли ўлароқ, улар ҳуқуқий ижодкор­ликнинг зарурлигини тан оладилар. Чунончи, ҳуқуқшунос С.М.Муромцев ўзининг “Немис ҳуқуқшунослиги таълимотига кўра ҳуқуқнинг пайдо бўлиши” китобида, ҳуқуқ халқ руҳиятининг анг­ланмаган ҳосиласи бўлмай, балки одамлар онгли фаолиятининг маҳсулидир, деб ёзган.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling