Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet54/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ислом ҳуқуқ доктринаси. Теократик ислом давлати томонидан умумий ҳуқуқ ёки бу даражада рухсат бериладиган ва қўллаб-қувватланадиган шаклда диний шаклда ифодаловчи нормалар тизими сифатида ислом ҳуқуқи VII-X асрларда Араб халифалигида илк ўрта асрлар даврида шаклланган ва у ислом динига асосланган. Ислом ҳуқуқ доктринасига кўра ҳуқуқ Аллоҳ томонидан белгиланади. Аммо ислом ҳуқуқининг шаклланишида Қуръон оятларининг Пайғамбар, саҳобалар, уламолар томонидан талқин этилиши катта аҳамиятга эга бўлган. Ислом ҳуқуқшунослари бўлган фақиҳларнинг меҳнатлари асрлар давомида мана шу улкан масъулиятли ишга сарфланган. Уларнинг саъй-ҳаракатлари янги ҳуқуқни яратишга эмас, балки Аллоҳ томонидан берилган ҳуқуқни амалда фойдаланишга мослаштиришга йўналтирилган.
Ислом ҳуқуқини белгиловчи фиқҳ соҳаси фақатгина Аллоҳнинг инсонларга қўйган ўзаро ҳуқуқий қонун-қоидаларини акс зттириш билан чекланиб қолмай, балки ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади. Масалан, мусулмон кишига фарз бўлган намоз, закот, рўза, ҳаж каби ибодатларнинг қонун-қоидаларини белгилаш фиқҳ илми соҳасига киради. Шу маънода ислом ҳуқуқи ижтимоий-меъёрий тартибга солишнинг ўзига хос тизими сифатида тушунилади. У ҳуқуқий нормаларни, ноҳуқуқий тартибга солишларни, биринчи навбатда диний ва ахлоқий йўлга солишларни, шунингдек, урф-одатларни ҳам ўз ичига олади.
Давлатни ўрганиш ислом ҳуқуқшунослик фанининг бир қисми ҳисобланмайди. Фиқҳнинг асосий функцияси мусулмон давлати қонунчилиги билан унинг бирламчи манбалари ўртасидаги узвий алоқаларни сақлаб қолишдан иборатдир. Фиқҳ “Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом орқали нозил қилган шариатни теран фаҳмламоқ” маъносини билдиради. Бошқа таърифда: “Фиқҳ - шаръий далиллардан фаръий ҳукмлар чиқаришдир” дейилади. Ушбу таърифдаги “шаръий далил” Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифдир. “Фаръий ҳукм” эса умумий ҳукмдан келиб чиқадиган хусусий фикрдир. Шариатда фаръий ҳукмлар асосан ибодат ва муомалотларда намоён бўлади. Ҳар бир фақиҳ олим ҳукм чикаришда асосан куйидаги манбаларга таяниши лозим: биринчиси - Куръони Карим. Агар фақиҳ исломда бирор нарсанинг ҳукми қандай эканлигини билмоқчи бўлса, аввало Қуръонга мурожаат қилади. Унда нима ҳукм бўлса, ҳеч иккиланмасдан уни қабул қилади. Иккинчиси – Муҳаммад пайғамбарнинг суннатларидир. Учинчиси - Ижмоъ диний манбалардан мустақил ҳукм чиқариш даражасига етган уламоларнинг якдиллик билан бирор масалани қабул қилишларидир. Бу борада Муҳаммад пайғамбардан қуйидаги ҳадис келтирилади: “Ҳазрати Али Расулуллоҳдан “Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифда ҳукми бўлмаган бирон иш содир бўлса нима қиламиз?” деб сўраганларида Пайғамбар қуйидагича жавоб берган: “Мўминлардан бўлган олимларни тўплаб, ўзаро маслаҳат қилинглар, бундай ишда бир кишининг фикри билан ҳукм чиқарманглар”. Тўртинчиси - Қиёс. Яъни ҳукми ворид бўлмаган масалани Қуръон ва ҳадисда шунга ўхшаш ва ҳукми келган нарсага қиёслаб фатво чиқариш. Кейинчалик ижтиҳод қилиш натижасида қатъий далолат қилишни иложи бўлмаган масалалар хусусида ижмоъ - яъни уламолар бир фикрга келиб ҳаракат қила бошлаганлар. Шундай қилиб, қиёслаш орқали ва юқорида айтилганлар билан бирга янги бир фан - усули фиқҳ, яъни мусулмон ҳуқуқшунослиги вужудга келган. Натижада фиқҳ икки нарсани ўз ичига қамраб олган: инсон ва Аллоҳ орасидаги муносабатлардан иборат ибодат ва инсон билан инсон орасидаги муносабатлардан иборат муомалот. Исломда ҳуқуқий масалалар муомалот қисмига тегишли ҳисобланади.



Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling