Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet57/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Илмий ҳуқуқий онг – ҳуқуқни тизимга солиб, назарий ўзлашти­ришда ифодаланувчи ғоялар, концепциялар, қарашлардан иборат. Бундай ҳуқуқий онгга эга шахслар сифатида юридик йўналишдаги илмий тадқиқот институтлари, олий юридик ўқув юртлари тизимида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқшунос олимларни кўрсатиб ўтиш мумкин.


48. ҲУҚУҚИЙ ОНГНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Ҳуқуқий онгнинг функциялари деганда, шахсни ҳуқуқий доирада ижтимоий фаол юриш туришига таъсир этувчи асосий йўналишлар тушунилади. Ҳуқуқий онг функциялари тушунчасини унинг субъекти фаолияти натижасида юзага келадиган тизимлашган ғоялар сифатида таьрифлаш мумкин.
Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуқий тартибга солиш механизмидаги мақсадларига кўра унинг функцияларини қуйидагича таснифлаш мумкин: рағбатлантирувчи функцияси; ижтимоий назорат функцияси; тарбиявий функцияси; башорат қилиш функцияси ва бошқалар.


49. ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ: ТУШУНЧАСИ, ТУЗИЛИШИ, ДАРАЖАЛАРИ


Ҳуқуқий маданият - бу кишиларнинг ҳуқуқий билим даражаси, ҳуқуққа нисбатан онгли муносабати, ҳуқуқни ҳурмат қилиши ва унга риоя қилишидир.
Ҳуқуқий маданият жамият умумий маданиятининг узвий таркибий қисмидир. Шу боис, ҳуқуқий маданият деганда, жамиятнинг ҳуқуқий ҳаёти, унинг ҳуқуқий воқелиги, норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий онг ривожида эришилган даражасини ифодаловчи маънавий – ахлоқий ва ҳуқуқий қадриятлар тизими ҳамда унга мувофиқ тарзда қарор топадиган қонунга итоатгўйлик ва мамлакатда ҳуқуқий – тартибот муҳитини ўрнатиш учун ижтимоий муносабат­ларни тартибга солишнинг амалга оширилиши тушунилади.
Субъектив таркибига кўра шахс (индивидуал), гуруҳ, жамият ҳуқуқий маданиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Шахc хуқуқий маданияти ҳуқуқни ҳурмат қилиш, ҳуқуқдан лозим даражада хабардорликни назарда тутади. Ҳуқуқий маданиятга эга шахc: 1) юридик нормаларни муайян даражада билиши; 2) ижобий ҳуқуқий онг эгаси бўлиши, яъни ҳуқуқни хурмат қилиши; 3) ҳуқуқни ҳурмат қилишга асосланган хулқ – атвор билан тавсифланади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling