Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet59/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳуқуқий тарбиябу жамият аъзоларининг юриш-туриш маданиятига ва онгига ҳуқуқ ҳақидаги билимларни доимий равишда мақсадга мувофиқ таъсир этиш орқали сингдириб бориш жараёнидир. Ҳуқуқий тарбия – бу ҳуқуқий тажриба алмашиш бўйича давлат, жамоат ташкилотлари, алоҳида фуқароларнинг бир мақсадга йўналтирилган фаолияти: ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, уларни бажариш ва бу нормалардан фойдаланишни таъминловчи муайян ижобий тасаввурлар, қарашлар, қадрият­ларни тушуниш, йўл-йўриқларни шакллантириш мақсадида шахс онги ва хулқ-атворига доимий таъсир ўтказиб боришдир.
Ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий таълим, юридик амалиёт ва ўзини ўзи тарбиялаш ҳуқуқий тарбия воситаларига киради. Ҳуқуқий таъсир механизмининг таркибий элементи бўлган ҳуқуқий тарбияга, шунингдек, ҳуқуқий муносабатларда субъектларнинг ахлоқи ва ҳуқуқий онгига таъсир қилувчи восита сифатида ҳам қараш мумкин. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча воситаларни қўллаш асосида ҳуқуқ ҳақи­даги ахборотларни етказиш, қабул қилиш, ўзгартириш ва ундан фойдаланиш ҳамда уни амалда рўёбга чиқаришни кўзда тутувчи ҳуқуқий хабардорликни амалга ошириш масалалари ётади.
Ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши ва ўзгаришида муҳим восита ҳисобланади. Ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий билимларни ёйиш, тўғри хулқнинг муҳимлиги ва қиммати, уларни қабул қилиш ва кейинчалик ўзлаштириб олиш мақсадида шахс ва жамият ҳаётидаги қонунийлик ва бошқа ҳуқуқий ҳолатлардан иборат.


51. ҲУҚУҚИЙ НИГИЛИЗМ ВА ҲУҚУҚИЙ ИДЕАЛИЗМ


Ҳуқуқий нигилизм жамият ҳуқуқий тараққиётининг тизимли ҳамда мақсадга мувофиқ ривожланишига жиддий хавф туғдирувчи ҳамда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига тўсиқ бўлувчи салбий ҳодисалардан биридир.
Нигилизм (лотинча “nihil” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “ҳеч нарса”, “инкор” деган маънони англатади). Ҳуқуқий нигилизм шахсларнинг, ижтимоий гуруҳларнинг муайян ҳуқуқий қадриятларга, нормаларга, белгиланган тартиб – қоидаларга салбий муносабатини, менсимаслик ва ишончсизлик кайфиятини ифодалайди.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling