53. Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий Дастури”нинг аҳамияти
Бугунги кунда, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини яратишда, қонунчиликни таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишда, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда муҳим омил бўлиб ҳизмат қилмоқда.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қонун ва қарорларнинг ижросини таъминлаш ҳуқуқий таълим сифати билан чамбарчас боғлиқдир. Шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ҳуқуқий-демократик давлат қуришнинг муҳим омилларидан бири бўлганлиги боис, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти, мазмуни, таркибий тузилиши ва намоён бўлишининг фалсафий, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва юридик муаммоларини тадқиқ этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури”нинг зарурияти мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳаётни демократлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий давлат асосларини шакллантиришдан иборатдир.
Миллий дастурнинг мақсади - аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратишдир1.
54. ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИ ТУШУНЧАСИ, БЕЛГИЛАРИ
Ҳуқуқ нормаси – давлат томонидан ўрнатиладиган, маъқулланадиган, муҳофазаланадиган, муайян шаклда ифодаланадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий юриш-туриш (хулқ-атвор) қоидаси. Ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ мазмунининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Шу сабабли унда, авваламбор, умуман ҳуқуқ мазмунининг асосий хусусиятлари ифодаланади. Ҳуқуқ нормалари ижтимоий нормалар сифатида кишиларнинг ўзаро муносабатларидаги (ижтимоий муносабатлардаги) хулқ-атвор нормалари жумласига киради. Бу рухсат бериш, чеклаш, тақиқлаш ёки позитив ҳуқуққа хос мажбуриятлар қоидасини ўз ичига олувчи қоидадир. Ҳуқуқ нормаси – ижтимоий ҳодиса сифатида ҳуқуқнинг асосий, муҳим қисми, бутун ҳуқуқий тизимнинг бош тушунчасидир. Ҳуқуқнинг шаклланиши ва амалга оширилиш жараёни, қонунлар, барча юридик тушунчалар ва тузилишлар, ҳатто назария ҳам ўз замирида бевосита ёки билвосита ҳуқуқ нормасига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |