Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet49/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Умумҳуқуқий тамойиллар: адолатлилик, фуқароларнинг қонун олдида ҳуқуқий жиҳатдан тенглиги, инсонпарварлик, қонунийлик, демократизм, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бирлиги ва бошқалар;

  • Соҳалараро тамойиллар: жавобгарликнинг муқаррарлиги, ошкоралик, фуқаролик-процессуал ва жиноий-процессуал ҳуқуқдаги тортишувлилик тамойили ва бошқалар;

  • Соҳавий тамойиллар: масалан, мулкий муносабатларда томонларнинг тенглиги (фуқаролик ҳуқуқи); жиноят жараёни ҳуқуқида айбсизлик презумцияси ва бошқалар.



    44. ҲУҚУҚНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


    Ҳуқуқнинг функциялари – бу жамиятда ижтимоий муносабатларга ва кишиларнинг юриш-туришларига ҳуқуқий таъсир қилишнинг асосий йўналишларидир.
    Ҳуқуқ функцияларининг ижтимоий муно­сабатларга таъсир ўтказиш йўналиши сифатидаги ролини тавсифловчи қуйидаги белгилари мавжуд:
    1. Ҳуқуқ функцияси унинг моҳиятидан келиб чиқади ҳамда ҳуқуқнинг жамиятдаги вазифаси билан белгиланади.
    2. Ҳуқуқнинг функцияси унинг ижтимоий муносабатларга таъсирининг шундай йўналишики, бунда унинг амалга оширилишига бўлган эҳтиёж ижтимоий ҳодиса сифатида ҳуқуқнинг заруратини тақозо этади.
    3. Функция ҳуқуқнинг энг муҳим хусусиятларини ифодалайди ва у ҳуқуқ тараққиётининг муайян босқичида унинг олдида турган туб масалаларни ҳал этишга йўналтирилади.
    4. Ҳуқуқ функцияси унинг фаол ҳаракат йўналишидан иборат бўлиб, у ижтимоий муносабатларнинг муайян кўринишини тартибга солади. Айнан шунинг учун ҳам жўшқинлик, ҳаракат, фаолиятни ҳуқуқ функциясининг энг муҳим белгилари дейиш мумкин.
    5. Ҳуқуқ функцияси мунтазамлилиги билан ажралиб туради. Уни қўллашнинг узлуксизлиги, давомийлиги шу билан белгила­нади.
    Ҳуқуқ функцияларини икки хил нуқтаи-назардан, яъни махсус юридик (тор маънода) ва умумижтимоий (кенг маънода) таснифлаш мумкин.
    1. Махсус юридик функциялар - тартибга солувчи (регулятив) ва қўриқловчи.
  • 1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   129




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling