Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари


Download 0.96 Mb.
bet71/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига мувофиқ, маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйи­дагилар киради:
“...норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунла­рига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш”.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади. Ушбу ҳужжатлар амал қилишнинг маҳаллий хусусиятига эга бўлиб, улар тегишли ҳокимликлар ҳудудидагина татбиқ этилади.
Давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳужжатлари. Ушбу ташкилотлар ўз функцияларини бажара бориб, буйруқлар, низом­лар, қоидалар сингари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (уму­мий мажлис иштирокчилари томонидан тасдиқланадиган ёхуд қабул қилинадиган корхона, очиқ ёки ёпиқ турдаги акциядорлик жамият­лари низоми)ни қабул қиладилар. Қонуности ҳужжатлари тизимининг охирида турувчи мазкур ҳужжатлар аниқ бир ташкилот доирасида амал қилиб, фақат унинг аъзолари учун­гина мажбурийдир.


62. НОРМАТИВ ШАРТНОМАЛАР - ҲУҚУҚНИНГ МАХСУС МАНБАСИ СИФАТИДА


Норматив шартномалар ҳам ҳуқуқнинг муҳим манбаси ҳисобланади. Икки ёки ундан ортиқ мустақил ҳуқуқ субъектлари ўртасида тузиладиган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатадиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган битимларга норматив шартномалар дейилади. Норматив шартномалар, айниқса, халқаро ҳуқуқда катта аҳамиятга эга. Норматив шартномаларнинг қуйидаги турлари мавжуд: субъектларига кўра: икки томонлама ва кўп томонлама; хусусиятига кўра: норма ўрнатувчи ва таъсис этувчи.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling