Нъюкасла касаллиги pseudo pestis avium Режа


Download 36.5 Kb.
bet3/6
Sana30.04.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1417310
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нюкасл 21

Тарихий маълумот. Касаллик биринчи марта 1926 йилда Кроневельд томонидан, сўнгра, 1927 йилда Дойл. 1928 йилда Пикард томонидан Англия яқинида Нъюкаслада аниқланди. 1944-1950 йилларда касаллик дунёнинг қатор мамлакатларида учради. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Украина ва Россияда қайд қилинди. Кейинчалик собиқ СССР республикаларига ҳам тарқалди. 1960-1990 йиллар мобайнида Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида қайд қилиб келинди. Ҳозир ҳам касаллик мавжуд бўлиб, ҳатто шахсий хўжаликларнинг товуқлари қирилиб туради. Олимлардан П. М. Свинцов, Н. В. Лихачев, А. Я. Фомина, Т. А. Ферминов, С. П. Агапов, В. Н. Сюринлар Нъюкасла касаллигини ўрганиш бўйича самарали иш олиб бордилар. Вирусологлардан Г. А. Сафонов, Г. А. Ивановлар махсус профилактика борасида катта амалий тадбирни амалга оширдилар.
Ўзбёкистонда Нъюкасла касаллигини ўрганишда «Ўзпарранда саноати» нинг махсус лабораторияси ҳамда Ф. А. Ниёзов бошқараётган ЎзНИВИ нинг паррандалар касалликларини ўрганиш лабораторияси ходимлари катта амалий тадбирларни ишлаб чиқиб амалиётга тадбиқ этиб келмоқдалар.
Иқтисодий зарар. Касаллик ўткир кечганда, иммунизация ўтказиш муддати бузилганда, биринчи марта қайд қилинганда ёш жўжалар 100 фоизгача нобуд бўлади. Она товуқлар ҳам 70-100 фоиз атрофида ўлади. Бундан ташқари, эмлаш ишларини амалга ошириш учун кўп миқдорда вакцина талаб этилади. Карантин чора-тадбирларини ўтказиш учун ҳам катта маблағ зарур. Буларнинг ҳаммаси паррандачилик хўжаликларига жуда катта иқтисодий зарар келтиради.
Қўзғатувчиси. Парамиксовирус, полиморф вирионлар-ипсимон, таёқчасимон, ракетка шаклидага вирус. У одам, қорамол, чўчқа ва йилқиларнинг эритроцитларини агглютинация қилади. Ташқи муҳит шароитларига анча чидамли, паст ҳароратда консервация бўлади. Музлатилган товуқ гўштида 6 ойгача, 20°С да эса бир йилгача яшайди. 65-70°С да 30 минутда, 100°С да эса бир секунд ичида ўлади. Атроф муҳитнинг 18-20 °С ҳароратида ойлаб яшай олади. Товуқ патларида 18 кун тирик сақланади, тухумда эса музлатгич шароитда йиллаб яшайверади. Вирус 9-10 кунлик товуқ эмбрионида яхши ривожланади.

Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling