Нъюкасла касаллиги pseudo pestis avium Режа
Патологоанатомик ўзгаришлар
Download 36.5 Kb.
|
Нюкасл 21
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дифференциал диагноз.
Патологоанатомик ўзгаришлар. Ўта ўткир кечганда патологоанатомик ўзгаришлар рўй-рост намоён бўлмасдан, шиллиқ пардаларга қон қуйилиши мумкин. Ўткир кечганда эса тож кўкимтир бўлиб, терида қон қуйилиш ҳоллари кўзга ташланади. Шиллиқ пардаларда кучли қон қуйилиш, бошнинг тери ости клетчаткаси, бўйин, кўкракда шиш бўлади. Жиғилдонда ҳаво тўпланиб, озуқа ҳазм бўлмагач, у эскириб, тўхтаб қолиши натижасида, ёқимсиз қўланса ҳид чиқиб туради. Мускул ва ошқозон безининг чегарасида кучли қон қуйилиш кузатилади. Ичакнинг лимфоид фолликуласида эпикард остида ҳам қон қуйилган бўлади. Талоқ бир оз кичраяди. Ўпка қонга тўлиб, сал шишади ва пневмония ўчоқлари юзага келади. Мия қон томирлари шишиб, мияга қон қуйилиши кузатилади.
Диагноз. Нъюкасла касаллигига диагноз қўйиш учун касалликнинг эпизоотологияси, клиник белгилари ва патологоанатомик ўзгаришлари ҳисобга олинади. Бундан ташқари, лаборатория шароитида вирус ажратиб олиниб, идентификация қилинади. Бу жараён РТГА ёрдамида махсус гипериммунли қон зардоби билан амалга оширилади. Вирусни ажратиш учун касал ёки ўлган паррандаларнинг талоқ ёки бош миясидан 10% ли суспензия тайёрланади. Минутига 1500 марта айланадиган центрифугада айлантирилиб, бир соат тинитилади. Кейин суспензияга 1000 ТБ пенициллин ва 1000 мг стрептомицин қўшиб, 9-10 кунлик эмбрионга юқтирилади. 72 соатдан кейин РГА билан гемагглютинин борлиги, РТГА билан иммунитетнинг даражаси диагностик антиген билан (Нъюкасла касаллигага қарши ишлатиладиган ҳар қандай вакцина ҳам мумкин) РТГА усулини қўллаб аниқланади. Иммунизация ўтгач, 5-6 ойдан кейин қон зардоби таркибида антителонинг юқори титрда сақланиб туриши организмда вируснинг дала штаммаси борлигидан дарак беради. Дифференциал диагноз. Юқумли бронхит ва ларинготрахеитдан фарқ қила билиш керак. Юқумли бронхитда диагностик белгидан бири вирусни нейтрализация қилувчи антителони аниқлашдир. Бунинг учун РН қўйилади. Бронхитдан тузалган товуқлар Нъюкасла касаллиги билан касалланаверади. Айрим ҳолларда Нъюкасла касаллиги бронхит билан бирга келиши мумкин. Ларинготрахеитни ажратиш учун клиник белгиларга эътибор қилиниб, унинг вируси ажратиб олинади ва идентификация қилинади. Пастереллёздан эса микробиологик текшириш усуллари билан дифференциация қилинади. Download 36.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling