О. Аманов 2023 йил далолатнома


Download 17.49 Kb.
Sana18.07.2023
Hajmi17.49 Kb.
#1660982
Bog'liq
1-Далолатнома ЖДИТИ Б.Ҳасанов


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Жанубий деҳқончилик илмий- тадқиқот институти директори қ/х.ф.д.проф:
____________________О.Аманов
«_____» _____________2023 йил

ДАЛОЛАТНОМА
(Тадқиқот синов натижаси тўғрисида)
Х.Р.Тоғаеванинг “Кузги буғдой ҳосилдорлигига суғориш тартиблари ва уруғларини бентонит гиллари билан қобиқлашнинг таъсири (Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида)” мавзусидаги қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертация ишини ишлаб чиқаришга тавсия этишни жорий қилиш тўғрисида.
Ушбу далолатнома Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти илмий ишлар ва инновацион ишланмалар бўйича директор ўринбосари, Д.Т.Жураев, бош ҳосилоти Т.Қўлматов, омбор мудири Ҳ.Жўраев, кичик илмий ҳодими Б.Ҳасанов, тадқиқотчи Х.Тоғаевалар иштирокида тузилди.
Х.Тоғаеванинг тавсияси асосида 2022 йил жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Қарши агроучасткасининг 0,3 гектар суғориладиган ер майдонларида, кузги буғдой етиштириш агротехникаси жорий этилди.
Тадқиқот натижаларини жорий этиш мобайнида, суғориладиган майдонларда кузги буғдойни етиштиришда, тавсия этилган юмшоқ буғдойнинг “Шукрона” ва “Сарбон” навларини суғориш тартиби ЧДНСга нисбатан 75-80-70 % ҳамда уруғларга бентонит гилларининг 40 кг/т меъёри билан ишлов берилганда, уруғларга бентонит гиллари билан ишлов берилмаган нам тўпловчи фондаги вариантга нисбатан ҳосилдорлик кўрсаткичи юқори бўлди.
Ишлаб чиқаришга тавсия этилган технология орқали экилган кузги буғдойдан “Шукрона” нави 71,9 ц/га ва “Сарбон” навидан 74,1 ц/га дон ҳосили олинди. Ушбу технологияни қўллаш натижасида гектарига 6203,0 минг сўм ҳаражат қилиниб, 8805,5 минг сўм ялпи даромад олинди, соф даромад 2602,5 минг сўмни, 1 кг жавдар дони таннархи 1037,3 сўмни, рентабeллик даражаси эса 42,0 фоизни ташкил этди.

Бош ҳосилот: Т.Қўлматов
Иқтисодчи: А.Тожиев
Органо-минерал ўғитлар
ва агрокимёвий ялпи таҳлиллар
лабораторияси мудири: Ш.Жўмаев
Тадқиқотчи: Б.Хасанов
Download 17.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling