О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
ОНАЖОНИМ
Бу дунёнинг бахтини боласида кўрганим, Товонимга ниш кирса кипригида терганим. Агар оҳ чекар бўлсам, минг ўргилиб қошимда, Ўз умрини чимдилаб, менга умр берганим. Умрим ўзи чўғ эрур, ҳар қадамим чўғ экан, Онажоним, дунёда сиздай дилдош йўқ экан. Оромимни қўриқлаб, умри бедор жон онам, Кўнгли қуёшдай илиқ, бағри баҳор жон онам. Чечак бўлсам, меҳрдан унаяпман мен ахир, Сиздай меҳр бергучи, айтинг, ким бор, жон онам? Умрим ўзи чўғ эрур, ҳар қадамим чўғ экан, Онажоним, дунёда сиздай дардкаш йўқ экан. Бу ҳаётда алам кўп, бу ҳаётда дард камми? Гоҳ котиб омадим, ғамлар эзса елкамни. Мендан дунё кечса ҳам, сиз кечмайсиз, онажон, Юз дардингиз устига олиб мендан юз ғамни. Умрим ўзи чўғ эрур, ҳар қадамим чўғ экан, Онажоним, дунёда сиздай азиз йўқ экан. Юрагимга дард инса, сиздайин малҳамим йўқ, Сиз ёнимда бўлсангиз, бу дунёда камим йўқ. Умрим бўйи излаб ҳам сиздек суянч топмадим, Сиз омон бўлсангиз бас, менинг бўлак ғамим йўқ! Умрим ўзи чўғ эрур, ҳар қадамим чўғ экан, Онажоним, дунёда сиздай суянч йўқ экан. ОНАЖОН Дард чексам, дардимдан қоврилган онам, Гард инса, гардимдан соврилган онам, Юрагида армон, юрагида ғам, Келинг, бағрингизга бош қўяй, Она! Куйимни қуёшли кўкларга илиб, Ўйимни бардошли юкларга илиб, Бўм-бўш кунларимни тўлдиринг келиб, Келинг, бағрингизга бош қўяй, Она! Пойимда тошлардан қоқиниб кетдим, Ҳадсиз озорлардан оғриниб кетдим, Жон Онам, бир келинг, соғиниб кетдим, Келинг, бағрингизга бош қўяй, Она! Маҳзун дамларимни унутай бир зум, Бахтим камларини унутай бир зум, Дунё ғамларини унутай бир зум, Келинг, бағрингизга бош қўяй, Она! Кўксингизга босиб, овутинг мени, Телба ўйларимдан совутинг мени, Бу ёлғон дунёдан тиладим нени? Келинг, бағрингизга бош қўяй, Она! Бу жонимга малҳам — Сиз экан асли, Битта «болам» деган сўз экан асли! Бир тананг, бир онанг дўст экан асли, Келинг, бағринггизга бош қўяй, Она... Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling