О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
Тошпўлат АҲМАД
ОНАЖОНИМ — ГАВҲАРИ ЖОНИМ (Шу номдаги туркумдан) 1 Мен дунёга келган кунданоқ, Йўлларимга бўлдингиз чироқ. Улғайсин деб чекдингиз фироқ, Онажоним — жону жаҳоним, Дуогўйим — чин меҳрибоним. Йиқилганда суянч эдингиз, Қоя каби таянч эдингиз, Нур эдингиз, қувонч эдингиз, Онажоним — доно сарбоним, Дуолари тилло карвоним. Қадрингизни гоҳо билмадим, Қўлингизга ҳасса бўлмадим, Кулбангизга васса бўлмадим, Онажоним — гавҳари жоним, Дуогўйим — ширин забоним. Узоқ кетсам йўлимга қараб, Ўлтиргансиз зор-зор мўлтираб, Мен гўл эса юрганман «яйраб», Онажоним — чашми гирёним, Нигоҳбоним — сарвари жоним. Айтинг, Сизни қайлардан топай Калишингиз гардларин ўпай, Қабрингизга кўз ёшим сепай, Онажоним — тоза виждоним, Томиримда оққан пок қоним. Ўлим-ку ҳақ, ҳамма ўтади, Лекин она қолса, нетади? Наҳотки ер тўймай кетади? Онажоним — кўзда мужгоним, Мунисгинам, обрўйим, шоним. Юлдузларга боқиб сўзлайман, Изларингиз бедор излайман, Топиб бер деб елга бўзлайман, Онажоним — гули райҳоним, Дуогўйим, руҳи равоним. Сиз бағримда ботмас офтобим, Тунларимда сўнмас моҳтобим, Дунёларга бермас китобим, Онажоним — гавҳари жоним, Дуогўйим — нури Иймоним... 2 Она, аввал элтган гулим Босардингиз бағрингизга. Бугун эса уни йиғлаб, Қўярканман қабрингизга. Воҳ, қалтираб кетди қўлим, Титрадилар мунис гулим. Во дариғ, деб хаёлларим, Бўлиб кетти тилим-тилим... Она, сиз ҳам гул эдингиз, Чиройли сумбул эдингиз. Хушбўй-хушбўй ҳид таратган Райҳону жамбил эдингиз. Эссиз, Сизни асролмадик, Кўксимизга босолмадик. Муғжалару япроғингиз Боғбон бўлиб, тўсолмадик. Уриб кетти бандингиздан, Жоҳил шамол, жоҳил тўзон. Унинг қотил эканини Билмай қолдик, жон-онажон. Йўқса, Сизни қалбимизда Кўкартириб юрмасмидик. Посбон бўлиб, осмон бўлиб, Бошингизда турмасмидик. Узр, она, бугун яна Гул келтирдим, Сиз-чи бесас... Ахир, она қабрига гул Қўймаганлар одам эмас... 3 Бугун Сизни яна соғиндим, Қабрингизга бориб сиғиндим. Елга дардим айтиб, юкиндим, ғўр болангиз кечиринг, она. Сиз шамчироқ экансиз, билсам Тоза булоқ экансиз, билсам. Ширин тупроқ экансиз, билсам, Шўр болангиз кечиринг, она. Сиз боқсангиз — гул унар экан, Сиз боқсангиз — ғам сўнар экан, Ҳатто лойқа сув тинар экан, Кўр болангиз кечиринг, она. Билсам, ҳаёт Сиз билан кўркам, Турмуш экан Сиз билан бекам. Йўқса дунё бири кам экан, Гўл болангиз кечиринг, она. Агар Сизни гоҳо интизор — Этган бўлсам йўлларимга зор, Ўпиб дей ман хокингиз такрор: Зор болангиз кечиринг, она. Номингизга гар туширсам доғ, Меҳрингизни ё этмасам боғ, Ёки сўнса Сиз ёққан чароғ, Ер — болангиз кечирманг, она! 4 Таяниб яшардим Сизга, онажон, Талпиниб яшардим Сизга, онажон, Таянчим йўқ, талпингувчим йўқ, Куюниб яшайман энди, онажон. Таянчи йўқ одам синган шох экан, Қувончи йўқ одам куйган боғ экан, Тиллога кўмилиб яшаса ҳамки, Кўнглининг ярми соҚ, ярми доғ экан. Боламга таяниб яшайман энди, Қалбимга таяниб яшайман энди. Дуо қилинг, дуо қилинг, онам деб Элимга суяниб яшайман энди... Дуо қилинг, дуо қилинг, онажон... 5 Жийдаларнинг хушбўй гулида, Боларилар хушҳол куйлайди. Сиз сув сепган кўча йўлида, Болажонлар шодон ўйнайди — Қайдасиз, онам? Сиз ўстирган пайванди гилос Бугун шафақ рангга кирибди. Чеварангиз — тўрт нури эъзоз, Узиб беринг, дея турибди — Қайдасиз, онам? Қоғоз гули гул эмас дея Айтардингиз такрор ва такрор. Ҳовлимизда экканларингиз Турфа гуллар сочмоқда ифор — Қайдасиз, онам? Боғимизда беш туп ток ўсар, Беш панжасига эслатар бизга. Хол тушибди яқинда «қайсар» «Ҳалили»нинг оппоқ юзига — Қайдасиз, онам? Ариқчанинг бўйида ялпиз, Чучмомалар бўйин чўзибди. Улар сизни излашган чоғи, Кипригидан ёшлар сизибди — Қайдасиз, онам? Идрокимга бериб тасалли, Манглайидан ўпиб кўкламнинг. Тақдир деган номардга холи Айтар сўзи шудир кўнглимнинг — Тингланг, онажон? Нафасингиз теккан гул, ниҳол Қуримайди, сўлмас то абад. Умрингиздай этади давом Сизга — Ерга бўлганда пайванд — Барҳаётсиз, онажон! Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling