О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мунаввара ҚУРБОНБОЕВА ОНАЖОНИМ
Абдулла ЧИМИРЗАЕВ
ОНА КЎНГЛИ Онам урчуғидай айланди фалак Чигал калавадай мен кетдим шошиб. Гул узсам бир қизга, қурғур капалак, Эслатиб юборар сизни адашиб. Сизга не илиндим кўз ёшдан бўлак, Болам деб тунлари мижжа қоқмайсиз. Борлиқдан мустаҳкам ё сизда юрак, Қанча ранжитсамда, Сиз — ранжимайсиз. Қайтганлар бор, борса келмас жойлардан, Етолмайман йўл тушмаса ростида. Осмонга кўз солсам тунлар ойнадан, Юлдузлар имлайди қишлоқ устида. Ёстиқ гули ёшингиздан тортиб нам, Улғайишин анча аввал билгандим. Тағин остонада турибсиз қайдам, Ахир келишимни айтмай келгандим. Фариштани кўрганмисиз йўқ деманг, Ўхшаса у онангизга ўхшайди. Ҳатто йиллаб шаҳар кезиб дайдиган, Тош кўнгиллик ўғил учун яшайди. Мунаввара ҚУРБОНБОЕВА ОНАЖОНИМ Ғамдошимсиз, онажоним, сирдошимсиз, Меҳрибоним, мушфиғимсиз, қуёшимсиз. Бу дунёнинг қайғуси кўп, ғам-андуҳи, Унга қарши бардошимсиз, бардошимсиз. Онажоним, дунёнинг паст-баланди кўп, Эрка кийик, оҳуларга каманди кўп. Заҳру боли, зардобидан ошадим хўп, Ёдингиздан паноҳ топдим, бардошимсиз. Ушбу дунё ёруғ, гоҳи зиндон, Гоҳи ҳаким, гоҳи жаллод, гоҳи осмон. Гоҳи тийра бўлса кўзга олам-жаҳон, Бошгинамдан нурлар сочган қуёшимсиз. Онажоним, бир армоним сиз ўзингиз, Нега бунча эрта юмибсиз кўзингиз. Қайғу-ғамга кўмиб кетдингиз қизингиз? Онажоним, сирдошимсиз, ғамдошимсиз. Онажоним, меҳрибоним, мушфиғимсиз, Жонажоним, қуёшимсиз, қуёшимсиз. Онажоним... ОНА Оёғимга кирмасин деб хас, Пойларимга тўшалган она, ўам-қайҚуси бўлсин, деб абас, Бошларимда бўлган парвона. Оқ сутингиз илиқ тафтидан Мурғаккина вужудим қони, Бутун дунё она тафтидан Камол топур, сиз унинг жони. Кўзларингиз нурини сочиб Тун-кечалар тебратиб бешик, Илк қадамин қўйганда шошиб, Фарзанд учун қалбингиз эшик. Машаққатлар чеккан, онажон, ФароҚатлар сизга ёт бўлди. Юрагимда улуғ бир армон, Орзуларим чечаги сўлди. Бу дунёни эрта тарк қилиб, Қалбгинамни тиғлаб кетдингиз. Боғимдаги гулларим узиб, Уни қайга томон элтдингиз? Онажоним, сизни қилиб ёд, Ҳазин-ҳазин қўшиқ куйларман, Зора бўлса пок руҳингиз шод, Кеча-кундуз сизни ўйларман. Сизни ўйлаб, сизни куйларман, Сизни айтиб, сизни сўйларман... Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling