Масофавий онлайн фаолиятлари бўйича май ойи давомида
амалга оширилган ишлари
ҲИСОБОТ
Май ойи мавзуси: “Мен ва менинг уйим” .
1-Ҳафта мавзуси: “Хотира ва қадрлаш куни” (01.05.2020дан-08.05.2020 йилгача)
Май ойида болалар билан биргаликда онлайн масофавий машғулот фаолиятлар “Илк қадам” ўқув дастури , мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини мавзули режалаштиришдан фойдаланган ҳолда олиб орилди. Ҳар бир ҳафта мавзусидан келиб чиққан ҳолда слайд кўргазмалар, виеороликлардан фойдаланиб мавзу оид тушунчалар берилди.
Қуриш конструкциялаш ва математика : “Уй қурамиз” уйни лего ёрдамида болалар билан онлайн тарзда ясадик.
Сюжетли –ролли ўйинлар ва саҳналаштириш : “Оила”ни саҳналаштирилди. Супремаркет магазини таълимий ўйини ўйнадик.
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш:”Мен яшаётган уй” мавзусида ҳикоя туздик. ”Хотира ва қадрлаш куни” мавзусида суҳбат, сюжетли расмлар ёрдамида олиб борилди..
Фан ва табиат:қумнинг хусусиятлари: Тўкилувчан жисмларни ҳажмини ўлчашни, сув ва қум билан тажриба ўтказиш учун буюмлардан фойдаландик..
Саънат: Расм.”Орзумдаги уй “, Аппликация “Менинг хонам”, Лой иши “Гуллар” (декоратив панно) Тасвирий фаолият учун анжомлардан фойдаланилди.
2-Ҳафта мавзуси: “Миллий ҳунармандчилик”. (11.05.2020йилдан-15.05.2020 йилгача )
Қуриш конструкциялаш ва математика: “Уйимиз учун мебель” мавзусида. “Сандиқ ясаймиз”. Кубик, лего, намуналардан фойдаланган ҳолда бажардик.
Сюжетли –ролли ўйинлар ва саҳналаштириш: “Меҳмон кутамиз” мавзусида саҳна кўринишини онлайн бажардлик. “Мебель магазини” сюжетли-ролли ўйинлар учун жамланмасидан фойдаланиб жиҳозладик.
Тил, нутқ ва саводхонликка ўргатиш: “Мебель ҳақида нималарни биламиз?” рукни остида савол-жавоб асосида болалар билимни текширдим.” Миллий ҳунармандчилик”мавзусидаги сюжетли расмлар ёрдамида кўагазма ташкил этдик..
Фан ва табиат: “Дарахт хусусиятлари билан танишиш” мавзусида суҳбатлашдик. “Қоғоз хусусиятлари билан танишиш” болаларга маълумотлар берилди. (Дарахт ва қоғоз билан танишиш учун мўлжалланган буюмлар) асосида олиб борилди.
Саънат: Расм: “Менинг хонам”,Лой иши:” Медальон”, Аппликация:” Сандиқни безатамиз”, Тасвирий фаолият учун анжомлардан фойдаланиб бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |