Оао "сибур-нефтехим"
Кўпиришга қарши ингибиторни қабул қилиш, сақлаш ва пуркаш бўлими
Download 213 Kb.
|
700 тех баёни
3.1.2.7 Кўпиришга қарши ингибиторни қабул қилиш, сақлаш ва пуркаш бўлими
Кўпиришга қарши ингибитор РА-1720 комплект қурилмадан берилади. Комплект қурилма FB-1720X ингибиторни сақлаш сиғими ва икки насосдан: ингибиторни паст босимда (1) ва (3) нуқталардан бериш учун мўлжалланган GA-1720АX диафрагмали, меъёрловчи насосдан; ингибиторни юқори босимда (2) нуқтадан бериш учун мўлжалланган GA-1720ВX плунжерли, меъёрловчи насосдан ташкил топган. Бочкалар/контейнерлардан кўпиришга қарши ингибиторни FB-1720X сиғимига қуйиб олиш, кўчма роторли насос билан, туташтирувчи қуйиб олиш муфтаси орқали амалга оширилади. Атроф-муҳитнинг паст ҳароратларида ишлатиш вақтида эритманинг қовушоқлигини пасайтириш ва музлаб қолишини олдини олиш учун, сиғимга змеевик ўрнатиш кўзда тутилган, унга паст босимдаги буғ берилади. Кўпиришга қарши ингибитор FB-1720X сиғимидан GA-1720X насос ёрдамида даврий равишда, суюлтирилмаган ҳолда уч оқим билан: регенерацияланган ДЭА эритмасининг қувурўтказгичларига, GA-1701, GA-1701S насосларидан олдин; регенерацияланган ДЭА эритмасининг қувурўтказгичига ЕС-1701A-F ҲСА лардан кейин; DA-1702 аминни буғлаш колоннасининг “ҳўллаш” суюқлигини бериш қувурўтказгичига берилади. Кўпиришга қарши ингибиторнинг миқдори PDI-17010 ва PDI-17005 босимлар фарқини ўлчаш асбоблари билан назорат қилинади. Сиғимдаги кўпиришга қарши ингибиторнинг температураси жойида ўрнатилган TG-17056 манометрик термометрнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Сиғимдаги кўпиришга қарши ингибиторнинг сатҳи жойида ўрнатилган LG-17061Х сатҳ ўлчагичнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Сиғимдаги ингибиторнинг сатҳи минимал даражага етганда, РСУ бошқариш пультида LA-17011Х сигнализация ишга тушади. Реагентнинг музлаб қолишини олдини олиш учун сиғим ва қувурўтказгичларни иссиқ сақловчи материал билан ўраш ҳам, кўзда тутилган. Download 213 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling