«Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари» ни ўрганишда интерактив ўқитиш услубиёти


Ходисавий бошқарув тилининг тадбиқлари


Download 1.85 Mb.
bet12/12
Sana07.03.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1243688
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
delphi CASE1

4.3 Ходисавий бошқарув тилининг тадбиқлари

Классик усулдаги маъруза шаклига нисбатан видео маърузалар ўзининг қатор афзалликлари билан хаётда ўз ўрнини топиб бормоқда. Видео маърузалар, демонстрацион роликлар, мавзу тақдимотларини яратиш учун кўплаб пакет программалар мавжуд бўлиб, фанларни ўқитишда кенг фойдаланилмоқда. Интерфаол видео маърузаларни танланган фан учун яратиш энг долизарб масалалардан биридир.


Action ходисавий- бошқарув тили эканлигидан Flash да интерактив сахифалар яратилади. Интерактив сахифаларда ходиса жараёни билан фойдаланувчи ўртасида ўзаро мулоқот ўрнатилади, яъни анимация тескари алоқа билан тўлдирилади.
Action бошқарув дастури катта амалий ахамиятга эга. Айниқса интерактив видео курсларни ташкил қилишда ўзига хос муҳим ўрнига эга. Интерактив видео курслар яратиш бугунги кунда энг долизарб эканлигидан келиб чиқиб, уларни яратиш бевосита Action ёрдамида яратилиши ушбу мақолада баён қилинган.
Такидлаш керакки, интерактив видео курсларнинг яратилиши бевосита ходисавий бошқарув дастури асосида амалга оширилади. Мақолада Delphi дастурлаш тилида “Тармоқланувчи дастурлар” мавзусидаги кейс технологиялари билан боғлиқ бўлган, товушлар хамроҳлигилаги интерфаол мавзуни амалга оширишдаги ходисавий бошқарувга тадбиғи қараб чиқилади.
“Тармоқланувчи дастурлар” мавзусидаги кейс технологияларининг табиий холатига эътибор берилса, интерактив видео курс қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади.
А) Layer 1 қатлам сарлавхаси бошқарув номи билан алмаштирилади.
Инструментлар сохасидан фойдаланиб тармоқланувчи холатлар билан боғлиқ бўлган Delphi нинг имкониятларига асосланган checkbox, radiogroup, radiobutton, case тугмачалар яратилади ва уларнинг хар бирини танлаб modify менюсининг convert to simvol буйруғи танланади. Бу амаллар Ғ8 тугмачани босиш билан хам ўринли бўлади.
Фойдаланувчи символга ном бериши керак ва унинг типи button танлаб ОК тугмачасини босиши керак. Лойиҳада келтирилган барча тугмачалар учун хам юқоридаги жараён такрорланади.
Символ тугмачалар яратилгандан сўнг улар тармоқланиш холларини бошқариш вазифаларига эга бўлади. Хар бир тугмача мавзу режаси бўйича видео курснинг ижросини намойиш қилишга тайинланган. Бу холат мавзунинг ихтиёрий қисмларини заруриятга кўра қайта эшитиши ва кўриши мумкин бўлади.

Checkbox тугмачаси танланиб унинг контекст менюсидан Action ойнаги активлаштирилади ва у ерга қуйидаги дастур киритилади.
on(release) {
gotoAndPlay(2);
}
Radiogroup тугмачаси танланиб унинг контекст менюсидан Action ойнаги активлаштирилади ва у ерга қуйидаги дастур киритилади.
on(release) {
gotoAndPlay(122);
}
Radiobutton тугмачаси танланиб унинг контекст менюсидан Action ойнаги активлаштирилади ва у ерга қуйидаги дастур киритилади.
on(release) {
gotoAndPlay(257);
}
Case тугмачаси танланиб унинг контекст менюсидан Action ойнаги активлаштирилади ва у ерга қуйидаги дастур киритилади.
on(release) {
gotoAndPlay(372);
}
Қавс ичидаги рақамлар кадр номерларини ифодалайди. Ихтиёрий тугмача танланса бошқарув кўрсатилган кадрга узатилади вақт шкаласи бўйича навбатдаги кадрлардаги анимацион жараёнлар давом этиб уларнинг давомийлиги алохида кадрда кўрсатилган gotoAndPlay(1); билан якун топади.
Б) Янги қатлам қўйилади ва унга лойиҳа номи берилади. Хар қандай анимация вақт шкаласида акс этади .
Биринчи кадрга таянч кадр қўйилиб шу кадрнинг Action дарчасига stop() клавиатура орқали киритилади. stop() бошқарув буйруғи берилгунга қадар анимацияни тўхтатиб туради
Иккинчи кадрга таянч кадр қўйилади. Бу анимациянинг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Delphi да яратилган checkbox иштирокидаги лойиха шу кадрга қўйилади.
Курсор 60 - кадрга келтирилиб оддий кадр қўйилади. Оралиқдаги кадрлар оддий кадр хусусиятига эга бўлади. Кадрларда лойиҳа акс этган бўлади ва кадрма-кадр анимация иш тартиби ўрнатилган бўлади. 61,62 кадрларга таянч кадр қўйилади. 62- таянч кадрга Checkbox билан боғлиқ бўлган дастур намунаси келтирилган.
120- , 122- кадрларга хам юқоридаги жараён такрорланади. 122 кадрнинг Action дарчасига gotoAndPlay(1); буйруғи киритилади. Бошқарув 1 кадрга узатилган бўлади ва режада кўрсатилган қисмларни давом эттириш ёки қайта такрорлаш мумкин бўлади.
Юқоридаги холатлар radiogroup, radiobutton, case бошқарув тугмачалари учун хам такрорланади. Ўтиш ва қайтиш кадрлари таянч кадрнинг Action дарчасида кўрсатилган.
В) Янги қўйилган қатлам номи нутқ билан алмаштирилди. Мавзунинг режасига мос холдаги ўқитувчининг нутқи .wav типли файл сифатида яратиб олинади. Товушли файлларни қатламга қўйиш учун file менюсининг import – open external library (Cntrl+shift+O) буйруғи танланади. Режага мувофиқ мавзунинг бўлимлари учун ўқитувчининг нутқлари кутубхонага жойланади.

Тармоқланиш холларига мос келган кадрлар гурухига ушбу файлларни буфердан edit менюсининг paste in place буйруғини танлаш билан нутқ қатламининг мос холдаги кадрларига қўйилади
Ctrl + Enter ёрдамида дастур ишга туширилади. Тегишли тугмачалар босилиши билан тармоқланиш холатларига мос бошқарилиш амалга ошади.
File-export-export movie… (Ctrl+Alt+Shift+S) танланса flash яратилган файлни .swf типли файлга экспорт қилиниши мумкин.
Тавсия қилинаётган видео дарс бошқа усулларда яратилган видео дарслардан ўзаро фаоллиги билан афзалдир.

Фойдаланилган адабиётлар



  1. Архангельский А. Программирование в Делфи 5.0 М.2000 г.

  2. Попов В. Турбо Паскал М. 2000г

  3. Среда Борланд Делфи М. 2002г.

  4. Учебник по делфи М. 2003 г.

  5. Глушаков С. Программирование на делфи 5.0 Харков 2002 г.518 с.

  6. Веб сайт http//Delphi.mastic.com

  7. Веб сайт http//Delphi.vitpc.com



  1. Е. А. Реутова ПРИМЕНЕНИЕ АКТИВНЫХ И ИНТЕРАКТИВНЫХ МЕТОДОВ ОБУЧЕНИЯ В ОБРАЗОВАТЕЛЬНОМ ПРОЦЕССЕ ВУЗА

Новосибирск 2012

  1. Программирование на ACTIONSCRIPTR 3.0 www.adobe.com/devnet/.

  2. Ганиева М.А., Файзуллаева Д.М. Кейс-стади ўқитишнинг педагогик технологиялари тўплами. Методик қўлланма / Серия “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида инновацион технологиялар”. – Т.: ТДИУ, 2013. – 95 бет. ТДИУ

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling