«Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари» ни ўрганишда интерактив ўқитиш услубиёти
Download 1.85 Mb.
|
delphi CASE1
А. Мирзақулов, Г. Йўлдашева «Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари» ни ўрганишда интерактив ўқитиш услубиёти Фарғона 2015 Ўқув қўлланма “Амалий математика ва информатика” ва “Касб таълими: Информатика” таълим йуналиши ўқув дастури ва ўқув режасига мувофик ишлаб чиқилган бўлиб, Aмалий математика ва касб таълими ихтисослигига эга бўлаётган талабалар учун ўқитиладиган «Дастурлаш асослари , Объектга йўналтирилган дастурлаш тили» каби фанларни чуқурроқ ўрганишга мўлжалланган.Ушбу қўлланмадан колледж ўқитувчилари хам фойдаланишлари тавсия этилади Тақризчилар: Физ.-мат. Фан номзоди Каримов Ш. Физ.-мат. Фан номзоди Абдурахмонов С. 1-БОБ ИНТЕРАКТИВ ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УСЛУБИЁТЛАРИ ИНТЕРАКТИВ ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Delphi дастурлаш тили фанини ўқитишда янги замонавий даражадаги босќичига ўтишни фаќатгина компьютер пакетлар (яъни, интерфаол курслар, электрон дарсликлар, ќўлланмалар, тренажерлар, виртуал стендлар ва ўќув тест мухаррир)ини яратган ҳолдагина амалга ошириш мумкин. Улар ўќув юрти махсус аудиторияси учун компьютер сифатидаги амалий машғулотларда ёки талабалар мустаќил ишлаши учун жихозлашган ётоќхоналарда, шунингдек уйлардаги шахсий компьютерда ягона компьютерлашган муҳитни яратади. Келтирилган электрон махсулотлар, дарсликлар ва ќўлланмаларининг расмий таърифига асосан, электрон дарсликлар тушунчасини кенгайтириш ва аниќлаштириш зарур. интерфаол курслар (хатто, энг яхшиси ҳам) ўқитувчи ва китобни ўрнини эгаллай олмайди ва эгаллаши керак ҳам эмас. Бирор бир асарни экранлаштириш янги жанр ҳисоблангани сингари, интерфаол курслар ҳам ўќув адабиётининг умуман бошќа жанри ҳисобланади. интерфаол курслар ўќув жараёнида оддий дарсликдан кўра инсон миясининг ќабул ќилиш йўлларини (товуш, эмоционал хотира, компьютер тестлар) жалб этиб, энг асосий тушунча ва мисолларни тушуниш ва ёдга олиш жараёнларини максимал енгиллаштириш учун хизмат ќилиши керак. Матн ќисми чегараланган бўлиши керак-чунки бунинг учун оддий дарсликлар мавжуд, компьютердан олинган материалларни чуќурроќ ўзлаштириш учун эса ќоғоз ва ќаламлар хизмат ќилиш керак. Интерфаол таълим билим олувчиларнинг ўзаро фаолияти шаклидаги билим олиш усули деб қаралиши керак. Бу интерфол услубнинг мавжудлиги бўлиб, барча талабалар ва ўқитувчиларнинг ўзаро таъсирлари туфайли вужудга келадиган билим маҳсулидир. Интерфаол услубларда талабаларнинг фақат ўқитувчи билан эмас, балки ўзаро муносабатлари билим олиш жараёнига йўналтирилган бўлади. Ўқитувчининг фаоллиги талабаларнинг ташаббускорликлари учун яратиладиган шароитларда ўқитувчининг рўли талабалар фаолликларига нисбатан юқори бўлади. Ўқитувчи ўқув тарбиявий жараённи бошқаради, зарурий топшириқларни олдиндан тайёрлайди, гурухларда мунозара учун савол ва топшириқларни тайёрлайди, белгиланган иш режалари бажарилишини ва вақтини назорат қилади. Консультация беради ва мураккаб терминларни тушунтириб беради. Интерфаол ўқув жараёнининг ташкил этишнинг ўзига хос хусияти шу билан характерланадики , билим олишга гурухнинг барча талабаси фаол иштирок этишлари ва хар бири билим олиш жараёнига ўзининг хиссасини қўшиши зарур бўлади.. мулоқот таълим мухитида ошкоралик, қатнашувчиларнинг ўзаро таъсирчанлиги ва тенглиги, оммавий билимнинг тўпланиш мухити яратилади. Ўқитувчи янги билимларни беришда интерфаол маърузалар ва ноананавий усуллардан, педагогик ва иновацион технологиялардан фойдаланиши харур ИНТЕРАКТИВ ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Интерфаол курслар яратиш жараёнида бир неча принцип ва ёндашишликларни ишлатмоќ зарур. Уларни ќисќача кўриб чиќайлик: Квантлаш принципи: материални минимал хажмдаги модуллардан иборат бўлимларга бўлиш. Тўлалик принципи: ҳар бир модулда компанентлар мавжуд бўлиши керак: назарий ядро; назарий саволлар; мисоллар; мустаќил ечиш учун масала ва мисоллар; бутун модул бўйича жавоблари келтирилган саволлар; назорат иши; ёрдамчи маълумотномалар (Help); комментарийлар. Очиќлик принципи: ҳар бир модулда матнларни янги тушунча ва усулларни ўзлаштиришни енгиллаштирувчи визуал кадрлар бўлиши керак. Тармоќланиш принципи: ҳар бир модуль гипертекст иловалар билан бошќа модуллар билан боғланган бўлиб, ахборотларни ўзлаштириш кетма-кетлигини назарда тутади. Бошќариш принципи: ўќувчи кадрлар алмашиниши ўзи бошќаради, керакли мураккаблик даражадаги мисолларни очиб, ўзини текшириш мумкин. Адаптация принципи: электрон дарслик ўќув жараёнининг маълум пайтдаги ўќувчи эҳтиёжини ќондириш лозим. Ќомпьютер ёрдами принципи: электрон дарсликни ишлатаётган ҳар бир пайтда компьютер ёрдамини олиш мумкинлиги (мураккаб математик ҳисоб, луғат, ўз билим савясини текшириш ва бошќалар). Тўплаш принципи: ягона электрон комплексларда ва бибилиотекаларда жойлаштириш ва уларга янги бўлим ва темалар билан кенгайтириш форматида бажарилган бўлиши лозим. Кетирилганлардан хулоса сифатида: электрон дарслик кимга ва нима учун керак? саволига жавоб берайлик. интерфаол курслар кундузги, сиртќи ва масофавий тарздаги ўќувчиларнинг мустаќил ишлаш учун зарур, чунки: ўќилаётган материалларни чоп этилган ўќув дарсликлардан ўзга, бошќа усуллар (ќабул этиш йўллари ошиши) ќўллаш муносабати билан ўзлаштиришни енгиллаштирилади; ўќувчининг талаблари ва тайёгарлик, интеллектуал даражасига мосланади; мураккаб ҳисоб-китобларда ваќтнинг тежалиши ҳисобига фанни чуќурроќ ўзлаштиришга шароит туғдирилади; ишнинг ҳар бир босќичида ўзини текшириш учун кенг шароитлар яратилади; бажарилган ишни замонавий шаклда файл ёки принтерда чоп ќилишга шароит туƒдиради; чегараланмаган сонли тушунтириш, такрорлаш ва ёрдамчи материаллар таќдим этиб, сабрли мураббий вазифасини бажаради. интерфаол курслар махсус аудиториядаги амалиёт дарсларида ёрдам беради, чунки: турли масалаларни ечишда компьютер ёрдамини ишлатиш ва шунинг учун ваќтни тежаш мумкин; ўќитувчиларга машғулотларни компьютерларда мустаќил ишлар шаклида ўтиши мумкин; ўќитувчиларга компьютер ёрдамида ўќувчилар билимини тез ва самарали бахолаш, назорат ишларни мураккаблигини бошќариши мумкин; интерфаол курслар ўќитувчилар учун ҳам ќулай, чунки; маъруза ва амалий машғулотларда асосий тушунча ва ғояларни тушунтиришга кўпроќ ваќт ажратилади; мураккаб ҳисобли назорат ишлари компьютер ёрдамида текширилади; аудиторияда ва уйда бажарилувчи топшириќлар нисбатини аниќлайди; интерфаол курсларнинг анъанавий дарсликдан асосий фарќларидан яна бири-уни яратишда комплекс ва коллектив ёндашишдир. хаќиќатда, агар анъанавий дарсликни маллиф (ёки муаллифлар) томонидан яратиш мумкин бўлса, замонавий интерфаол курслар маллифлардан ташќари, алохида ижодий гурух-мутахассислар билан биргаликда яратилади. интерфаол курсларни яратиш этаплари: 1-этап. Ўќитувчиларни шу сохада мавжуд электрон дарсликлар билан танишиши, уларга ќўйилган талаблар билан танитириш.
ўќув фани бўйича мутахассис; дастурчи (ёки дастурчилар гурухи); бадиий дизайнер; сураткаш ва овоз киритиш мутахассислари. 3-этап. Ўќув курсини (маъруза матнлар, материаллар) структуралаш; Бу этапда ўќув материали модулларга бўлинади. 4-этап. интерфаол курсларни режа ва сценарийси асосида яратиш, рецензиялаш ва экпертизадан ўтказиш; 5-этап. интерфаол курслар Илмий Кенгашда тасдиќлаш ва уни дастур сифатида тарќатиш. интерфаол курсларни категориясини аниќлаш хам зарур. интерфаол курслар ќуйидаги 4 категорияларга бўлинади: Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling