«Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари» ни ўрганишда интерактив ўқитиш услубиёти


Download 1.85 Mb.
bet2/12
Sana07.03.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1243688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
delphi CASE1

I категория. Ўќув материаллари асосан вербал матн сифатида келтирилиб, улар гиперилова ва глоссарийларга, шунингдек, 2-ўлчовли графиклар-диаграммалар, расмларга (ўќув материалининг 25% гача) эга.
II категория. Ўќув материаллари ќисман гипериловали ва 2D графикали матн шаклида ва 3-ўлчовли графикдан иборат (ўќув материалининг 25% гача).
III категория. Ўќув материаллари матн, 2D графиклар, видео ва аудио анимациялар ва 3D эффектларга эга (ўќув материалининг 50% гача).
IV категория. интерфаол курслар виртуал мухитда, замонавий тармоќ технологияларини ќўллаб, ўќитувчи билан компьютер тармоғи (Интернет) орќали боғланган холда масофавий машғулотлар олиб борилиши даражасида яратилган.
интерфаол курсларнинг хар бир категориясига алохида ўз талаблари мавжуд. Лекин, бир ќатор талаблар борки, улар барча категорияларга тегишлидир. Улар ќуйидагилар:

  • модулларнинг (параграф ва темаларнинг) матни 4-5 монитор экранидан ошмаслиги керак (2 бет, маќулроќ);

  • гипериловалар 3 босќичдан ошмаслиги маъќул, чунки асосий темадан чиќибкетиш мумкин;

  • махсулот системаси компьютер технологияси талабларига мос келиши керак;

  • турли рангдаги саЏифаларни яратишда психолог ва эргономика мутахассислари тавсияларига риоя ќилиш.

интерфаол курслар нинг сифатини аниќлаш осон масала эмас. Хозирги пайтда Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлигининг Ахборот технологиялар ва масофавий ўќитишни ривожлантириш бошќармаси томонидан электрон дарсликлар стандартлари ишлаб чиќилмоќда. Ундан ташќари, электрон дарсликлар бахолаш норматив хужжатлари ва ижодий гуруҳ аъзоларини моддий рағбатлантириш нормалари ишлаб чиќилган. Улардан оќилона фойдаланган ҳолда маърузачи ўзининг маъруза матнларини ёки ўќув ќулланма ва дарсликларини электрон версияларини яратишлари учун ушбу маъруза матн тавсия этилади.



    1. ИНТЕРАКТИВ ЎҚУВ КУРС МАТЕРИАЛЛАРИНИ ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Ҳозирги даврда интерактив ўқитиш услубиёти ўқитувчилик касби доирасида мустахкам ўз ўрнини топиб бормоқда.
Интерактив ўқитиш – бу таълим жараёнининг махсус формаси бўлиб, ўқув материалларини ўзлаштиришда ўқувчиларнинг биргаликдаги ҳамкорлигидан, ўқувчиларнинг билим ва ғояларини ривожлантириш усулларидан таркиб топади.
Ўқувчи билим олишни истаган муҳит янги педагогик ва иновацион технологиялар билан қайта ишланган, нутқ ва видео курслардан иборат бўлган, таълим стандартларига мос келадиган ўқув материалларидан таркиб топиши зарур.
“Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” фанини ўрганишда интерактив ўқитиш услубининг айрим муаммолари ўрганилган. Талабалар томонидан дастурлаш усулларини чуқур ўрганишлари учун иновацион дарсларни, интерактив ўқитиш усулларини таълим технологиялари асосида ташкил этиш билан дастурлар тузишни ижодий- тадқиқот даражасига кўтариш, мустақил фикрлашни ривожлантириш, талабаларга Delphiда муаммоли ва дифференциал лойиҳалар яратишни ўргатишдан иборат бўлади. Интерактив ўқитиш усуллари, инвацион-педагогик технологиялар ва таълим ўртасидаги ўзаро боғланиш ўқитувчининг бугунги кундаги янги фаолиятларини белгилаб беради. Иновация – бу ўқув жараёнини янгича услубда ташкил этиш, янги педагогик технологияларни тадбиқ этиб, талабаларнининг билим олишларини юқори даражага кўтариш усулларини ҳаётга тадбиқ этишдир.
Коллеж ва литцейларнинг ўқув режасига “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” сифатида Delphi, Visual C++ каби энг замонавий тилларнинг киритилиши Олий ўқув юртларида тайёрланадиган шу соҳадаги мутахассислар зикр қилинган фанларни чуқур билишлари ва ўқитиш методикаларини ўрганишлари ҳаётий заруриятга айланди. Замонавий дастурлаш тилларини мукаммал биладиган ўқитувчиларсиз ва интерактив ўқитиш усулларисиз, иновацион, коммуникацион технологияларсиз тараққиёт ва модернизация бўлиши мумкин эмас.
“Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” фанини ўрганишда интерактив ўқитиш услубиётининг асосий мақсадларидан бири ўқувчиларнинг мустақиллилик ва фаолигини ривожлантиришдан; мулоҳазали фикрлашни тарбиялашдан; мавзуларни ўрганишда ўқувчиларнинг ўзаро алоқа фаоллигини ривожлантиришдан иборат. Наъмунавий ўқув стандартига ва ўқув режасига мувофиқ фан учун таълим технологияси ишлаб чиқилди. Нутқлар хамроҳлигида видео ўқув курслари яратилди.



Тавсия қилинаётган интерактив ўқув услубиёти ўқувчи билан компьютер ўртасида ва ўқувчи билан ўқитувчи ўртасида мунозарали мулоқот асосида яратилди.
Ўқувчи ихтёрий мавзуни танласа, компьютер янги иновацион ва педагогик технологиялар асосида, лойиҳа яратиш босқичларини, объектларнинг хусусиятларини ва объектда содир бўладиган ходиса дастурларини инсон каби ўргатиш ташкил этилган бўлади. Ўқувчи билан компьютер орасида ўзаро хамкорлик фаолияти амалга оширилади. Ўқувчининг ўзлаштириш даражасини назорат қилиш мақсадида тестлар яратилган бўлиб ўқувчининг қониқарсиз ўзлаштирган мавзуларини қайта ўргатиш ташкил этилади. Жумладан талабаларга мустақил топшириқлар берилиб, бу ижодий – илмий тадқиқот даражасига кўтарилиши ва мустақил дастурлаш фаолиятини ривожлантириш кўзда тутилгандир. Бу ерда ўқитувчининг фаоллиги ортади. Булардан ташқари Windows иловалари: калькулятор, матн мухарири, Paint мухарири Media Player ва бошқаларни, кўплаб ўйин программаларни , тадбиқий ва амалий дастурларни илмий – ижодий тадқиқот асосида талабалар томонидан яратишлари дастурлаш соҳасидаги кўникмаларини ривожланишига асос бўлмоқда.
Ушбу фан учун таълим технологиясини яратганимизда хар бир мавзу учун “Ақлий хужум” рубрикаси берилган бўлиб, тавсия қилинадиган саволлар ўқувчининг мустақил фикрлаш даражасини ривожлантиришга қаратилган. “Биргаликда ишлаш” рубрикасида эса талабалар грухларга бўлиниб, жорий мавзуни турли топшириқлар билан ижодий чуқур ўрганиб ўз фикрларини бошқаларга баён қилиб беришлари билан мавзуни яхлит, мукаммал ўзлаштириш имконига эга бўладилар. Масалан, тармоқланувчи дастурлар мавзусини кичик бир гурух if –then-else структура асосида, иккинчи кичик гурух radiogroup структура асосида, учинчи кичик гурух checkbox структура асосида , тўртинчи кичик гурух case оператори ёрдамида турли намуналар билан ҳимоя қилишлари шу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш имкони яратилган бўлади.
Интерактив ўқитиш услубида мавзуни “яхши биламан”, “қисман биламан”, “ билмайман” рубрикаси билиш талаба билим савиясини белгилаб талабаларни гурухларга ажратиб, индувидел равишда компьютер ёрдамида қайта ва қайта мавзуни ўрганишга, яхши биладиган талабаларнинг билимини янада чуқурлаштириб, ижодий- илмий фаолиятини янада ривожлантириш имкони мавжуд бўлади.
Шундай қилиб, олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланиб хулоса қилиш мумкинки, интерактив ўқитиш услуби ностандарт дарсларни ташкил қилиш имконига эга бўлиб, талабалар билимини юқори потенциалга кўтариш мумкин бўлади.

2.Боб. “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари ” фанини ўрганишга фаол ва интерфаол ўқитиш услубларининг тадбиғи


2.1 Кейс-стади: кириш
Кейс-стади технологияси 1920 йилларда Гарвард бизнес мактабининг мененжмент ихтисослигини тайёрлашда қўлланилган.
Таълим амалиётида кейс-стади 1970-1980 йилларда кенг қўлланилди. Хозирги даврда ғарб олий ўқув юртларида ўқув жараёнининг 30-40 % Кейс-стади билан боғлиқ. Кейс-стади га қизиқиш бизларга 90- йилларда кириб келди/

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling