Объектга йўналтирилган программалаш тамойиллари


Download 0.88 Mb.
bet2/4
Sana23.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1685114
1   2   3   4
Bog'liq
1.ObyektgaMo`ljallanganDasturlsh

конструктор

  • Берилган синф объектини яратиш конструктор деб номланувчи махсус функция-аъзо томонидан, ўчириш эса деструктор деб номланувчи махсус функция–аъзо орқали амалга оширилади.
  • Синф ички берилганларини мурожаатни чеклаб қўйиши мумкин. Чеклов берилганларни очиқ (public), ёпиқ (private) ва ҳимояланган (protected) деб аниқлаш билан тайинланади.

Синф

  • Синф, шу турдаги объектнинг ташқи дунё билан ўзаро боғланиши учун қатъий мулоқат шартларини аниқлайди. Ёпиқ берилганларга ёки кодга фақат шу объект ичида мурожаат қилиш мумкин. Бошқа томондан, очиқ берилганларга ва кодларга, гарчи улар объект ичида аниқланган бўлса ҳам, дастурнинг ихтиёрий жойидан мурожаат қилиш мумкин ва улар объектни ташқи олам билан мулоқатни яратишга хизмат қилади. Яратилган объектларни, уларни функция–аъзоларига оддийгина мурожаат орқали амалга оширилувчи хабарлар (ёки сўровлар) ёрдамида бошқариш мумкин. Кейинчалик Windows хабарлари билан адаштирмаслик учун сўров термини ишлатилади.

Объектга а йўналтирилган дастурлаш тамойиллари

  • Инкапсуляция
  • Ворислик
  • Полиморфизм

Инкапсуляция

  • Инкапсуляция – бу берилганлар ва уларни қайта ишловчи кодни бирлаштириш механизмидир. Инкапсуляция берилганлар ва кодни ташқи таъсирдан сақлаш имконини беради.
  • Юқоридаги иккита концепцияни амалга ошириш учун С# тилида синфлар ишлатилади. Синф термини билан объектлар тури аниқланади. Синфнинг ҳар бир вакили (нусхаси) объект деб номланади. Ҳар бир объект ўзининг алоҳида ҳолатига эга бўлади. Объект ҳолати унинг унинг берилганлар-аъзоларнинг айни пайтдаги қиймати билан аниқланади. Синф вазифаси унинг функция-аъзоларининг синф объектлари устида бажарадиган амаллар имконияти билан аниқланади.

Ворислик

  • Ворислик – бу шундай жараёнки, унда бир объект бошқасининг хоссаларини ўзлаштириши мумкин бўлади. Ворислик орқали мавжуд синфлар асосида ҳосилавий синфларни қуриш мумкин бўлади. Ҳосилавий синф (синф–авлод) ўзининг она синфидан (синф-аждод) берилганлар ва функцияларни ворислик бўйича олади, ҳамда улар қаторига фақат ўзига хос бўлган қирраларни амалга оширишган имкон берувчи берилган ва функцияларни қўшади. Аждод синфдаги ҳимояланган берилган-аъзоларга ва функция-аъзоларга аждод синфда мурожаат қилиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, ҳосилавий синфда она синф функциялари қайта аниқланиши мумкин.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling