Объектларни тўла таъмирлаш


III. ЁРДАМЧИ ПУДРАТЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 98.5 Kb.
bet2/7
Sana04.02.2023
Hajmi98.5 Kb.
#1165985
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КОМИТА Субподрятчик договор

III. ЁРДАМЧИ ПУДРАТЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Мазкур шартнома бўйича Ёрдамчи пудратчи шартноманинг I бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун:


Курилиш мантаж ишларини лойиха смета хужжатлари асосида олиб бориш, ишни сифатли ва шартномада белгиланган муддат ичида бажариш;
объектнинг ижро хужжатларини расмийлаштириш ва Бош пудратчига топшириш, қурилиш материалларининг мувофиқлик сертификати, ишлатилган қурилиш материаллари ва ускуналарнинг техник паспортини тақдим этади;
шартнома шартларига асосан объектни Бош пудратчига тасдиқланган лойиҳага мувофиқ топширади;
Ёрдамчи пудратчи қурилиш давомида лойиха-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган ишларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини аниқласа, бу тўғрида Бош пудратчига хабар бериши шарт.
-барча ишларни мазкур шартномада ҳамда унинг 1-иловасида белгиланган, ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажм ва муддатларда, ўзининг кучлари билан қурилиш қоидалари ва меъёрларига, белгиланган стандартларга амал қилган ҳолда сифатли бажариш ҳамда бажарилган ишни бош пудратчига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топширади;
-объектга зарур қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, бошқа хом-ашёлар ва қурилиш техникасини ўз вақтида ҳамда зарур хажмларда етказиб бериш, уларни қабул қилиш, тушириш, омборга жойлаш ва сақлашни амалга оширади;
-қурилиш майдонида техника хавфсизлиги, ишларни бажариш вақтида атроф муҳитни, ўтқазилган дарахтларни ва ер участкасини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар бажарилишини таъминлайди;
-қурилиш майдони қўриқланишини ва қурилиш, таъмирлаш ишлари вактида техника хавфсизлигини таъминлайди;
3.2. Ёрдамчи пудратчи мазкур шартнома бўйича барча ишларни ўз кучлари билан зарур тарзда бажарилиши ҳамда объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топширилиши учун тўлиқ мулкий жавоб беради.
33. Ёрдамчи пудратчи мазкур шартнома (СМР ускуналар) суммасидан 2% микдорида бош пудратчи хизмати учун туловни тулаб беради.
3.4. Бажарилган ва молиялаштириш учун қабул қилинган иш ҳажмларида арифметик хато ва бошқа камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланганда, кейинги ойларда бажарилган иш ҳажмлари тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда расмийлаштирилади.



Download 98.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling