Объектларни тўла таъмирлаш


VI ТЎЛОВ ВА ХИСОБ КИТОБЛАР


Download 98.5 Kb.
bet4/7
Sana04.02.2023
Hajmi98.5 Kb.
#1165985
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КОМИТА Субподрятчик договор

VI ТЎЛОВ ВА ХИСОБ КИТОБЛАР
6.1. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчига шартноманинг 4.1- бандида курсатилган бунак (аванс) маблағини ўтказади.
6.2. Мазкур пудрат шартномаси кучга кирган кундан Ёрдамчи пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига мувофиқ ўз имконияти ҳисобидан объектда тўла таъмирлаш ишларини бошлайди.
Бош Пудратчи ва Ёрдамчи пудратчи хар ойда бажарилган тўла таъмирлаш ишларини “Маълумотнома-ҳисоб-фактура” билан расмийлаштиришади, бунда ишларнинг конструктив элементлари (турлари) бўйича физик ва қиймат курсаткичлари 1-иловага асосан акс эттирилади ва
2-иловага асосан молиялаштириш манбаи бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан шартнома тузилаётган объект учун маблағ таъминланиши билан молиялаштирилади.
6.3. Бажарилган ишлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган “Маълумотнома-ҳисоб-фактура”га асосан молиялаштирилади. Бунда жорий молиялаштиришда ажратилган аванс маблағининг ҳар ойда амалда бажариладиган ишлар миқдоридан фоиз ҳисобида тақсимланган ҳолда ушлаб қолиб, объектнинг шартномавий қийматининг 95 фоизидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
6.4. Объектнинг шартномавий жорий қийматидан 5 фоизигача миқдоридаги маблағ, объект давлат қабул комиссияси (ишчи комиссия) томонидан фойдаланишга қабул қилиб олинган кундан 12 ойлик кафолат муддати ўтгандан сўнг, лекин молиявий йил якунланмасдан олдин молиялаштирилади.
VII. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА ИШЛАРНИ БАЖАРИШ

7.1. Бош пудратчи объектда ўз вакилини - техник кузатувчини тайинлайди, у бош пудратчининг номидан бажарилаётган ишлар сифати устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек ёрдамчи пудратчи томонидан фойдаланиладиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг шартнома шартларига ва иш ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.


7.2. Техник кузатувчи ишлар бажарилишининг ва шартноманинг бутун даври мобайнида ишларнинг барча турлари билан тўсиқсиз танишиш ҳуқуқига эгадир.
7.3. Ёрдамчи Пудратчи объектда бажарилган ишларнинг ҳажмларини бажариш ҳужжатларини, қилинган сарф-харажатларни Бош пудратчи томонидан мазкур объект учун бириктирилган техник кузатувчи билан ҳар ойнинг охиригача объектнинг ўзида кўриб чиқади ва тўлиқ маълумотни (белгиланган шаклларда ижро ҳужжатлари билан) кейинги ойнинг биринчи кунига қадар бош пудратчига топширади.
7.4.Бажарилган ва молиялаштириш учун қабул қилинган иш ҳажмларида арифметик хато ва бошқа камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланганда, кейинги ойларда шартнома амал қилиш муддатидан кечикмаган холда бажарилган иш ҳажмлари тегишли ўзгартиришлар (корректировка) киритилган ҳолда расмийлаштирилади .
7.5.Ёрдамчи пудратчи ишларни бажариш жараёнида, ишлаш технологияси ва сифатини бузмаган ҳолда, ўз имкониятлардан келиб чиқиб, ишлаш усули ва машина –механизмларнинг бир туридан бошқа ишлаб чиқариш қуввати билан механизмларга алмаштириш ва амалда бажарилган иш ҳажмлари баҳосини аниқлашда ёрдамчи пудратчи амалдаги нарх ва механизмлар бўйича лойиха смета хужжатларида ажратилган маблағдан чиқмаган ҳолда расмийлаштириш ҳуқуқига эга.
7.6. Ёрдамчи пудратчи ишларни бажариш лойиҳасига ва мазкур шартноманинг V бўлимида кўрсатилган муддатлар билан мувофиқлаштирилган ўз режаси ва жадвалига биноан объектда ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этади.
7.7.Ёрдамчи пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида бажарилиши кўзда тутилган иш ҳажмларини тўлиқ ва сифатли қилиб бажариб, айрим иш ҳажмлари ва харажатлар смета ҳужжатларида кўзда тутилган маблағлардан амалда иқтисод қилинганда, ушбу маблағни мазкур объектнинг айрим харажатлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарни ва қўшимча бажарилиши лозим бўлган иш ҳажмлари харажатларини қоплаш учун объектнинг умумий қиймати доирасида асословчи ҳужжатлар асосида факатгина Бош Пудратчининг рухсати билан йўналтириши мумкин.
7.8.Бош пудратчи қилинаётган ишларни бажарилишини ва сифатини (ишни олиб борилишига аралашмаган ҳолда)мунтазам равишда назоратини олиб бориш хуқуқига эга.
а).Бош пудратчи шартномада белгиланган ишларни белгиланган муддатда, сифатли бажарилиши хақида хисобот талаб қилиши хуқуқига эгадир.
Ёрдамчи Пудратчи Бош пудратчининг манфаатларига жиддий таъсир қилмайдиган иш ҳужжатларидан майда четга чиқишларни Бош пудратчининг розилигисиз амалга оширса, у агар буларнинг тўла таъмирлаш сифатига ва қийматига таъсир этмаганлигини исботласа жавобгар ҳисобланмайди.

Download 98.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling