Объектларни тўла таъмирлаш
VIII. ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ (ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИ
Download 98.5 Kb.
|
КОМИТА Субподрятчик договор
- Bu sahifa navigatsiya:
- IX. КАФОЛАТЛАР
VIII. ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ (ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИ
8.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги форс-мажор ҳолатлари (фавқулотда вазиятлар, фавқулотда ҳолат, юқори турувчи давлат органларининг қарори ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар. Ёрдамчи Пудратчининг мазкур шартномани бажариш учун бошқа шартлашуви шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, ёрдамчи пудратчида зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги форс-мажор ҳолатларига кирмайди. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларида юзага келганда, ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади. 8.2. Агар томонлар форс мажор юзасидан келиб чикадиган муаммолар хакида икки ой ичида келиша олмасалар, у ҳолда томонларнинг ҳар бири шартномани муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир. IX. КАФОЛАТЛАР 9.1. Ёрдамчи Пудратчи: барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажарилишини; лойиҳа-смета ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник шартларга мувофиқ барча ишларни сифатли бажаришни; ўзи томонидан таъмирлаш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва тизимлар сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификацияларга, давлат стандартларига ҳамда техник шартларга мувофиқлигини; шартномада белгиланган кафолат муддати мобайнида объектдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар ва чала қилинган ишлар аниқланганда, ўз ҳисобидан бартараф этишни; объектдан фойдаланилганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарнинг фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди. 9.2. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати томонлар тўла таъмирлаш тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб 12 ой этиб белгиланади. 9.3. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли муддатида аниқланиб, улар бартараф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар ёрдамчи пудратчи томонидан ўз ҳисобидан бартараф этилади. Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари Ёрдамчи пудратчи ва бош Пудратчининг икки томонлама далолатномасида қайд этилади. Агар ёрдамчи пудратчи бажарилган ишлардаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда Пудратчи мазкур шартноманинг VI бўлимида назарда тутилган кафолат суммасини ёрдамчи пудратчидан ушлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси тамондан кабул килинган конун ва меёрий хужжатларга асосан жавобгарликка тортиш тугрисида урнатилган тартибда конунни мухофаза килувчи муассасаларга мурожат килиш ҳуқуқига эга. 9.4. Ёрдамчи пудратчи нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки имзолашдан бош тортган тақдирда, ушбу масала бўйича Тошкент иқтсодий судига мурожаат қилишини истисно этмайди Download 98.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling