Бухоро давлат университети
Иқтисодиёт(тармоқ ва йўналиш бўйича)
1-курс магистранти
Аннотация: Мақолада Инвестициялар ва уларнинг бозор иқтисодиёти шароитида
мамлакатнинг қолаверса иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар
фаолиятини ривожлантиришдаги аҳамияти тўғрисида, шунингдек инвестицион лойиҳаларнинг
мазмун моҳияти ёритилган. Асосий эътибор, инвестицон лойиҳаларни баҳолашга қаратилган.
Калит сўзлар: Инвестиция, инвестицион лойиҳа, капитал, молиявий инвестициялар,
ижтимоий инвестициялар, инфляция, риск, жорий қиймат
Инвестиция лотинча “investio” сўзидан олинган бўлиб “айланмоқ” деган маънони
англатади. Инвестициялар бўш капитал маблағлари бўлиб иқтисодиётни ривожлантириш
мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элда турли соҳаларга, ижтимоий-иқтисодий дастурларга,
инновацияларга, бизнес лойиҳаларга узоқ муддатли капитал қўйилмасидар. Бундан асосий мақсад
капитал қийматини сақлаб қолиш ёки агар бўлмаса вақт ўтиши билан капитал қийматини
оширишдир.
[1]
Инвестициялар бирор бир давлатга икки хил йўл билан кириб келади:
1. Давлат орқали – бунда давлат киритилган инвестиция учун кафолатни ўз зиммасига олади.
2. Хусусий ҳолда кириб келиши
Иқтисодий мазмунига кўра инвестициялар 3 турга бўлинади:
➢ Капитал инвестициялар бўлиб аниқ бир объектга йўналтирилган бўлади. Мисол учун, бинони
реконструкция қилиш ёки ишлаб чиқаришни модернизациялаш киради.
➢ Молиявий инвестициялар бўлиб қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар мисол
бўлади.
➢ Ижтимоий инвестициялар бу инновацион, интелектуал ғоялар учун инвестициялардир.
Инвестициялар фойда олишга қаратилган фаолият бўлиб инвестицион лойиҳалар асосида амалга
оширилади. “Инвестицион лойиҳа” тушунчаси 2 хил маънода талқин этилади:
- муайян мақсадларга эришиш (муайян натижаларни олиш)ни таъминловчи қандайдир ҳаракатлар
комплексини амалга оширишни назарда тутувчи иш, фаолият, чора-тадбир сифатида;
- қандайдир ҳаракат, фаолиятларни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-ҳуқуқий, техник,
ҳисоб-молиявий ҳужжатлар тизими сифатида.
[2,3]
натижа аниқ ва самарали бўлиши учун инвестиция натижалари мутахассислар томонидан
прогнозланади. Инвестицияларни баҳолашда қуйидаги уч кўрсаткич ҳисобга олинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |