«обеспечение ускоренного развития национальной экономики и высоких темпов роста: проблемы и решения»


mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi


Download 4.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/320
Sana02.11.2023
Hajmi4.24 Mb.
#1739281
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   320
Bog'liq
13088 1 C2CE1620466447D43D239091BF37F94A6EA1D92C

mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi 
51 
стратегияларини танлаш имконияти бўлади. Лекин ҳаддан ташқари истеъмолчи талаблари 
параметрларига асосланган маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларнинг ошиб кетишига ва зарар 
кўрилишига олиб келади. Бундай шароитда қандай ишлаб чиқариш муаммосига қаратилган 
техникавий модернизация стратегиясини ҳам инобатга олиш зарурати туғилади. 
Рақобатбардошлик тушунчаларини калит сўзлар асосида умумлаштиришнинг учинчи 
гуруҳи субъектнинг рақобатбардош бозорда фойда олиш қобилиятига, яъни ташкилотнинг 
рентабиллиги бўйича рақобатчиларга тенг ёки улардан устун бўлишига асосланади. 
Муваффақиятли рақобат курашининг зарурий шарти бўлиб ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолият 
самарадорлигининг юқори даражаси ҳисобланади. И. А. Заярная [17], П.С. Завьялов[18], И.В. 
Пунгин ва В.С.Пунгина асарларида ташкилотнинг рақобатбардошлиги унинг иқтисодий фаолияти 
самарадорлиги билан аниқланади.
Молиявий-иқтисодий таянч сўзларга қиёсий изоҳли луғатда “Рақобатбардошлик-товар 
ишлаб чиқарувчиларнинг минимал рентабелликни таъминловчи нархда ташқи бозорда сотиш учун 
ишлаб чиқаришга бўлган қобилиятидир. Рақобатбардошлик — ўз фаолиятини бозор муносабатлари 
шароитида амалга ошириш ва бунда ишлаб чиқаришни илмий-техник жиҳатдан такомиллаштириш, 
ходимларни рағбатлантириш ва маҳсулот сифатининг юқори бўлишини таъминлашга етарли бўлган 
фойда олиш”, деб изоҳ берилган. Бизнинг фикримизча, ушбу тушунча рақобатбардошликнинг 
мазмунини тўлароқ очиб беради. Лекин фойда олиш қисқа муддатли бўлиши ва истиқболли 
келажакда рақобатбардошликни таъминламаслиги мумкин. Бундан келиб чиқадики, 
рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун фойда олишнинг ўзи етарли эмас, бунинг учун 
ташкилотнинг рақобатбардошлигини таъминловчи барча компонентларини стратегик бошқариш 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Рақобатбардошликни аниқлаш асосланадиган калит сўзларнинг тўртинчи гуруҳи – 
субъектнинг таркибий қисмлари фаолиятини самарали ташкил қилишда рақобатчиларга мувофиқ
ёки улардан устунликда бўлишни таъминлайдиган бошқарув стратегиясини танлаш ҳисобланади. 
Субъектнинг рақобатбардошлик даражаси, бошқача айтганда, бошқа аларга нисбатан рақобат 
устунлигининг характери, аввало у ўз фаолиятининг барча турларини қандай ташкил этиши ва 
бажаришига боғлиқ. Ҳали ўтган асрда Б.С. Скотт [19] рақобатбардошликни корхона салоҳиятидан 
фойдаланиш, унинг самарали фаолияти орқали кўриб чиқади. 

Download 4.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling